RU

Последние новости

22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  1 21:49"Брест" — ПСЖ. Таркиблар маълум  7 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  14 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  5 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  1 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  44 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  36 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  16 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  4 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  7 15:11ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар учун УЕФАнинг тахминий таркиблари  67 14:54Расмий хабар: Норчаев "Насаф"га қайтди  17

"Насаф" икки нафар футболчига жиддий қизиқмоқда, лекин... Новости

"Насаф" икки нафар футболчига жиддий қизиқмоқда, лекин...

Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз таркибини кучайтириш мақсадида ҳужумчи ва таянч ярим ҳимоячиси қидирмоқда.

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовнинг маълум қилишича, Рўзиқул Бердиев ўз жамоасида "Машъал"нинг икки нафар футболчиси Ҳумоюн Муртазоев ҳамда Сардор Абдураимовни кўрмоқчи.

Бу борада "Насаф" "Машъал"га расман таклиф билан ҳам чиққан. Лекин "газчилар" ўз футболчиларини "Насаф"га қўйиб юборишмоқчи эмас.

Рўзиқул Бердиев таянч ярим ҳимоясидаги рақобатни Сардор Абдураимов билан кучайтиришни истамоқда. Шунингдек, "Насаф" ҳужум чизиғидаги танқисликни Ҳумоюн Муртазоев билан тўлдирмоқчи.

Қайд этиб ўтиш жоиз, бунга қадар чап қанот ҳимоясидаги муаммо собиқ футболчи Сайдулло Раҳматовни ортга қайтариш билан бартараф этилганди. Бердиев айтиб ўтган яна иккита чизиққа эса ҳозирча футболчилар келгани йўқ.

"Насаф"нинг "Машъал" билан олиб борган дастлабки музокаралари муваффақиятсиз якунланган. "Аждарлар" бу икки футболчи бўйича яна қайтадан таклиф билан мурожаат қилишмоқчи. "Машъал" эса Муртазоев ва Абдураимовни Про-лигада ўйнатмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дастлабки турни 13 февраль куни Теҳронда "Персеполис"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика