ЛегионерУз. U23 футболчилари Malibu’га эга чиққан кун Отабек Шукуров БААда илк бор мағлуб бўлди
29 янв 2018 11:42
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/303105_original.jpg)
![](/upload/storage/303105_220.jpg)
ЛегионерУз. U23 футболчилари Malibu’га эга чиққан кун Отабек Шукуров БААда илк бор мағлуб бўлди
Турнир жадвалида иккинчи бўлиб турган клубга қарши ўйин “Шаржа” учун омадли келганди. Шукуров жамоадошлари 80 дақиқа давомида дарвозаларидан тўп олиб чиқишмади. Аммо сўнгги 10 дақиқа омад келтирмади.
Ал- Васл Каио Канедо Корреа - 82', Каио Канедо Корреа - 85' |
Лига Арабского залива . Тур 14 28/01/2018, 21:00 1
:
2
Завершен
|
Аль-Шаржа Yousif Saeed Juma - 34' |
Қизиқ томони, Шукуров Амирликларда мағлуб бўлган кунда Ўзбекистон U23 термаси футболчилари давлат томонидан рағбатлантирилиб, Malibu автомашиналарига лойиқ кўрилди. Аслида Шукуров, Шомуродов каби футболчилар ҳам Хитодаги Осиё Чемпионатида иштирок этишлари керак эди. Бироқ улар хорижий клубларига кўникиб олишни афзалроқ деб ҳисоблашди.
Менимча, бу тўғри йўл. Биринчи галда Осиё Чемпионати Олимпиадага йўлланма бермасди. Иккинчидан эса, терма футболчилари ирода кўрсатиб, қайсидир маънода Шукуров ва Шомуродов елкасидаги босимни олиб. Аслида қолган футболчилар ҳам улар каби келажаги учун пойдевор қўйишлари керак. Шунчаки Шукуров ҳам, Шомуродов ҳам миллий термада бир қатор ўйинлар ўтказиб улгургани учун, улар ишни эртароқ бошлашди.
Мен ишонаманки, Олимпиада ёки Жаҳон Чемпионати йўлидаги ўйинлар бўлганида Элдор ҳам, Отабек ҳам термаси ихтиёрига етиб келарди. Кўрдикки, Жанубий Кореянинг Европада тўп сурадиган бир қатор футболчилари ҳам улар каби йўл тутишди. Осиё Чемпионати-ку ўтди, кетди. Энди футболчилар ўз келажаклари ҳақида жиддий қайғуришлари шарт. Чунки миллий терманинг эртаси айнан улар бўлиши катта эҳтимол. Қитъа чемпионати қайсидир маънода “қурбон” қилинган бўлса-да, Отабек ва Элдор ўз карьерасида муҳим қадамларни ташламоқда.
Игорь Сергеев ва “Ал-Дафра”
Жамоаси сўнгги ўринда бораётган Игорь Сергеев ўтган тур кичик жароҳати сабаб ўйинда иштирок эта олмаганди. Футболчи билан кечаси ўйиндан кейин боғландик. Унда тикланиш жараёни давом этаётгани ва тез орада тўла соғайиши ҳақида айтди. Шундан келиб чиқиб, “Ал-Дафра” бош мураббийи унга 60 дақиқа давомида имконият берди.
Бу пайтда “Ал-Дафра” мағлуб бўлаётганди. Ўйин якунига саноқли сониялар қолганидагина Сергеев жамоаси мағлубиятдан қутилиб қолди.
Аль-Дхафра Иссам Эль-Адуа - 90' |
Лига Арабского залива . Тур 14 28/01/2018, 18:25 1
:
1
Завершен
|
Аль-Вехда Мурад Батна - 25' |
Азиз Ҳайдаров ва Сардор Рашидов
Ҳайдаровнинг “Ажман” клуби бугун “Дибба Ал-Фужайраҳ” клубини қабул қилади. Эҳтимолий ғалаба “Ажман”ни 4-ўринга олиб чиқиши мумкин. Сардор Рашидовнинг “Ал-Жазира” клуби эса “Ан-Наср” меҳмони бўлади. Улар турдан-турга чемпионликдан узоқлашиб бораётганини қайд этиш керак.
Championat.asia статистикаси
Похожие новости
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии