RU

Последние новости

00:34Рустам Ашурматов: "Финалда Португалия билан ўйнашни истардим"  3 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  24 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  148 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  45 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4

Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди" Новости

Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Машъал" - "Шўртан" (2:1) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бу ўйин биз учун жуда муҳим эди. Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди. Ҳам дерби мақомида кечгани билан қизиқ бўлди. Қўлга киритилган ғалаба билан барча муборакликларни табриклайман.


- Иккала таймда икки хил "Машъал"ни кўрдик.

- Бу - футбол ва футболда ҳар хил вазиятлар бўлиши мумкин. Биринчи тайм 2:0 ҳисобида олдинда бориб бироз эркинликка берилдик. Эсингизда бўлса, "Динамо" билан ҳам шундай бўлганди ва ўшанда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олгандик. Якунда эса ғалаба қозона олмагандик. Бугун ҳам шундай воқеа такрорланмаслиги учун диққатни йўқотмасликка ҳаракат қилдик.


- "Шўртан"га неча баҳо қўйган бўлардингиз?

- Ғузорликларда ҳам яхши жамоа ва яхши ёшлар бор. Улар ҳам яхши ўйин кўрсатяпти. Турнир жадвалининг пастки ўриндалиги ҳеч нимани англатмайди. Футбол ўйнаган жамоа борки барибир хато қилади.


- Рақиб сиз кутган футболни намойиш этдими?

- Биз "Шўртан" бор кучини бериб ҳаракат қилишини билардик. Шунга яраша йигитларга агрессив футбол намойиш этиш ва кўпроқ прессинг қилишни уқтиргандик. Асосийси ютиб олдик. Лекин барибир камчиликлар бор ва булар устида ишлаймиз. Вазифамиз Суперлигада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш.


- Хумоюн Муртазоевнинг ҳозирги ҳолати қандай?

- "Сўғдиёна" билан ўртоқлик учрашувида Хумоюн Муртазоев, Сардор Абдураимов ва Дмитрий Яшинда енгил жароҳат бўлгани боис майдонга туширмагандик. Уларни бугунги беллашув учун асрагандик. Ҳозир эса бу футболчиларимизнинг ҳолати яхши.


- Ҳакамлик ҳақида фикрингиз?

- 2016-2017 ёки ундан олдинги давр футболи пайтида сафарга борганда қўрқиб турардик. Жамоалар айниқса ҳакамликдан чўчирди. Ҳозир эса яхшики вазият ўзгарди. Ҳозир жамоангиз кучли бўлса уйда ҳам, сафарда ҳам юта олади. Ҳакамлик бизда янги даражага чиқди. Қолаверса ВАР пайдо бўлди. 


- Агар "Машъал" уй учрашувларини Муборакда ўтказиб келганида очколар сони ҳозиргидан кўпроқ бўлармиди?

- Менимча, ҳа. Чунки бежизга уйда деворлар ҳам ёрдам беради дейишмайди. Уйда ўйнаш барибир бошқача. Футболчилар ҳам ўзларини анча зўр ҳис қилади. Тўғри, стадион бўйича камчиликлар бор, вақти келиб ҳаммаси барҳам топади деган умиддаман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика