Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди
05 янв 11:52
Новости
Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди
Ўтган мавсум "Қизилқум"да ўйнаган дарвозабон Санжар Қувватов "Пахтакор" сафига қўшилди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Тажрибали дарвозабон 2 йиллик танаффусдан сўнг яна жамоамиз сафига қайтди. "Пахтакор" таркибида 2019-23 йиллар давомида 106 ўйинда майдонга тушган Санжар билан бир йиллик шартномага имзо чекилди.
Қувватов "Шерлар" таркибида 5 марта Ўзбекистон чемпиони бўлиб, 2 мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги, бир бор Лига Кубогини қўлга киритган", – дейилади хабарда.


Championat.asia сайти ушбу трансфер ҳақида 16 декабрь куни хабар берган эди, 5 январга келиб бу хабар ўз тасдиғини топди.
Похожие новости
19:22
Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз" 1
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии