RU

Последние новости

09:14Виниcиус «Ман Сити» мухлисларининг осган баннери ҳақида фикр билдирди  7 08:48Бугун ўсмирларимиз Марокашга қарши баҳс олиб боради  3 08:15Икки ярим ой аввал «Қизилқум» билан хайрлашган легионер жамоага қайтмоқда  0 07:50Гвардиола «Реал Мадрид»ган учралган мағлубиятнинг асосий сабабини маълум қилди  38 06:55"Реал" сўнгги дақиқаларда жуда қийин ғалабани қўлга киритди  20 03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  23 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  568 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  3 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  18 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  10 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  23 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  3

Ички ҳиссиёт алдади Новости

Ички ҳиссиёт алдади

Футбол жамоатчилигининг бутун нигоҳи "Навбаҳор" - "Насаф" учрашувига қаратилган бир паллада, Тошкентда турнинг ҳозиргача энг яхши томошабоп учрашуви бўлиб ўтди.

Водий дербиси, Намангандаги учрашув соясида қолиб кетган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" ўйинида стадион атрофидаги мухлислар эмас, айнан футболчилар ёнди. Ҳа, қолган баҳслардан фарқли равишда шундай ҳолат бўлди. Томоша қилиш учун келган озми кўпми ишқибозларни таҳликада ушлаб турди дейишимизга асослар етарлича. 


1. Таркибдаги тафовут ёхуд ёш "қалдирғочлар"дан кутилмаган юриш 

Жамоаларнинг бошланғич таркиби эълон қилингач ички ҳиссиёт гўё қисман "Сўғдиёна"нинг ғалабасига шама қилди, дея оламан . Шуҳрат Мақсудов ёшлардан, Бақоев тажрибадан фойдаланган ҳолда таркиб тузишди.  Жаҳонгир Ўрозов (2004), Маҳмуд Маҳамаджонов (2003), Умарали Раҳмоналиев (2003), Умид Султонов (2003) каби ёш иқтидорлар "Бунёдкор" сафида тўп тепди, айримлари дебютини нишонлади. "Сўғдиёна" жамоасининг етакчиси Жасур Ҳасанов фаолиятини бошлаган кезларда бу ўйинчилар ҳали туғилмаган эди. Афтидан бу кеча тажриба ўз сўзини айтади, деган тахминлар йўқ эмасди. Лекин "қалдирғочлар" буларнинг барчасини йўққа чиқарди. Дастлабки 10 дақиқаликда жиззахликлар нимадир қилишга ва тезкор гол билан ҳисобни очишга интилишди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб назорат бутунлай Мақсудов шогирдлари томонига ўтди. 34-дақиқада майдон марказида катта тезлик билан олдинга ўтган Расул Йўлдошев қулай вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади. Митрович деярли қутқариб бўлмайдиган вазиятда ўзини кўрсатди. 38-дақиқага келиб ҳужумлар кетини узмаётган мезбонлар яна дарвозани ўққа тутди. Умарали Раҳмоналиевнинг ажойиб зарбасидан сўнг тўп устунга тегди. Иккинчи темп билан уюштирилган ҳужум самарасида Томива зарба берди, Митрович қутқарувчи ролида. 


Иккинчи бўлимда ҳам худди шу сценарий такрорланди. 65-дақиқа - Давронжон Эргашевнинг чамаси 30  метрлардан йўллаган жарима тўпини Митрович нақд тўққизликдан олиб чиқди. Кейинги вазиятда Суҳроб Иззатов тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб гол урмоқчи бўлди, аммо Милан ўз ўрнида. Беллашувнинг сўнгги 10-дақиқасига келибгина "Сўғдиёна" бироз жонланди. Бикмаев, Обшивачнинг зарбаларини Суҳроб Султонов қайтариб юборди. Учрашув поёнидаги фаол ҳаракатлар ҳисобига "бўрилар" статистикадаги ҳолатини бироз яхшилаб олди. 


2. Ҳақиқий "Сўғдиёна"ни кўрмадик 

"Сўғдиёна" учун Тошкентдан бир очко билан қайтиш ижобий натижа ҳисобланиши мумкин. Шошманг, бу ўйинда ҳақиқий "Сўғдиёна"ни кўрганимиз йўқ. Фақатгина Митрович яққол кўзга ташланди. Қизиқ ҳолат нима учундир ЎзПФЛ учрашувдан кейин энг яхши футболчи сифатида Шаҳбоз Жўрабековни қайд этди. Майли бу уларнинг фикри. 


Милан Митрович: "Сўғдиёна" кеча охирги дақиқаларда кўрсатган ўйинини қилиши керак"


3. "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна"нинг ўйини нимага "сигнал" беряпти?

Ижобий жиҳати шу кеча ёш "қалдирғочлар" акаларидан қўрқмасдан ҳаракат қилишди, уларнинг кўзида учқун кўринди. Гапнинг очиғи "Бунёдкор"дан ҳеч ким бундай ўйин кутмагани ҳақиқат. Қишки ўқув-йиғинларидаги ўртоқлик учрашувларидан сўнг салбий фикрлар уйғона бошлаган эди. Ҳавотирлар чўққига чиққан, ҳаттоки жамоани жон сақлаш йўлида курашади дейилганди. Тўғри бу биринчи тур, олдинда катта мавсум кутиб турибди. Хулоса қилишга эрта. Бироқ жамоа намойиш қилган ўйиндаги дастлабки таассурот юқоридаги фикрларни йўққа чиқишига ишора қиляпти. Кечаги камчилик шунда бўлдики, якуний кескинлаштирувчи пасни беришда футболчилар оқсашди. Аксарият паслар кучсиз ва уни рақиб ҳимоячилар осонликча қайтаришди. Томивада спорт формаси яхши кўрингани билан анча вақт жамоа билан бирга бўлмагани сезилди, кўп тўп йўқотди, ҳужумларни якунлашда совуққонлик камлик қилди. Кейинги турларда ҳам "Бунёдкор"ни кечаги иштиёқ ва ишонч тарк этмаса, ўзи учун керакли натижани қўлга кирита олади. "Сўғдиёна"нинг ўйини кишини ўйлантириб қўймоқда. Бақоев ёмон ўйин билан ҳам натижа қилиш мумкинлигини ўтган мавсум исботлаганди. Аммо бу йил ҳам шу ҳолат такрорланса жамоага жуда ва жуда қийин бўлади. Бақоев буни илк турлардаги ҳаяжон билан боғлади. Кўрамиз кейинги баҳсларда қандай бўлар экан? 

Шуҳрат Мақсудов: "Ёш футболчиларга икки ой давомида ўзларига ишонишларини, ҳеч кимдан кам эмасликларини уқтирдим"

Улуғбек Бақоев: "1-тур бўлгани боис "Бунёдкор"да ҳам, бизда ҳам ҳаяжон сезилди"

Энг муҳими кеча ҳеч ким  келганига пушаймон бўлмади, деб ўйлайман. Мана шундай ўйинлар кўпайиши тарафдориман. Акс ҳолда ўзи ташрифи камайиб бораётган ишқибозларни янада бездириб қўйиш ҳеч гапмас.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика