RU

Последние новости

23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  0 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  0 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  5 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  12 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  26 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  11 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1

Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди" Новости

Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"

Мисрга қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон термаси футболчиси Отабек Шукуров фикрларини билдирди.

- Ютиб олдик, финалга чиқдик. Миср яхши терма жамоа, шунга яраша яхши ўйнадик. Бундай ўйинлар биз учун жаҳон чемпионати олдидан яхши тайёргарликни ўтаб беради. Африка ва бошқа қитъа вакиллари билан кўпроқ баҳслар ўтказишимиз керак. Чунки жаҳон чемпионатида кимлар тушиши номаълум. Шу сабабли уларни ҳис қилиб олишимиз учун яхши рақиб бўлди. Мухлисларни хурсанд қилдик деб ўйлайман. Эронга қарши финалда ўйнаймиз. Яна чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз.

- Бундай кучли жамоаларга қарши иккинчи планда ўйнардик, бугун эса биринчи планда бўлдик. Бизда ҳам кўплаб вазиятлар бўлди? Бундай рақибга қарши ҳужумда ўйнаш учун ўзларингизни қандай тайёрладинглар? Мураббийларнинг кўрсатмалари қандай бўлди?

- Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди. Урган голларимиз ҳам мураббийларнинг иши. Мураббийлар бизга рақибни қандай ёпишимиз, прессинг қилишимиз, дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб кетишимиз борасида бир қанча вариантлар беришди. Оз бўлса ҳам буни амалга оширдик деб ўйлайман. Шуни ҳисобига ғалаба қозондик.

- Ҳакамлар финалда Эрон ва Мисрни ўйнатгиси келгандек бўлди.

- Бизга ҳам шундай туюлди. Ҳакам кўпроқ рақибларга симпатияда бўлиб турди. Шунга қарамай Аллоҳ бизга ғалаба берди. 

Рейтинг: +15   

Комментарии

+2   
15 ноя 01:30:41
Haqiqat-2
Ответ на комментарий пользователя Дильшод
Бунда тезлик йўқ, оғир карвон, олади, сразу орқага ташлайди
Лекин 2-голга Супер пас берди
+1   
15 ноя 13:37:33
Leader RM
Отабек Шукуров гап йук пасларга ва якка курашларга
   
15 ноя 11:14:38
Muminjon Majidov
Кечаги уйин буйича хеч кайси уйинчига эътироз булмаслиги керак
   
15 ноя 10:58:33
Muminjon Majidov
Один карвон булиши мумкин, бу еш билан боглик, аммо Супер пас берди
   
15 ноя 07:19:35
akmaljon
Уйинни курдик кейин мазза килиб ухладим демак термамиз супер уйнаса уйкумиз хам супер булар экан
   
15 ноя 07:01:00
Bek Bek
Куп Негатив ёзганлар Футболчиларимизга ишонмаганлар уйинни куриб мазза килинглар.Каннаваро хам билар машгулотларда кимни кандайлигини кандай уйинчи эканлигини.У бундай уйинчи бу бундай уйнайди демасдан Ватан жамоаси футболчиларини куллайлик.
Отабек Остонга ажойиб пас берди ва натижада Остон голни михлаб куйди !
   
15 ноя 06:25:51
Abdusalom Mirzayev
Ҳа Отабек ва Одилни ўрнини тўлиқ босадиган йўқ.
   
15 ноя 01:12:51
Дильшод
Бунда тезлик йўқ, оғир карвон, олади, сразу орқага ташлайди
-1   
15 ноя 01:04:54
Erkin Abdullaev
Xakamlar xaqli boshqardi menimcha
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика