Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"
15 ноя 01:15
Новости
Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"
- Ҳудога шукур, ўзимиз истаган ўйинни қила олдик. Баҳсга тайёргарлик чоғида рақибларнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиққандик. Мураббийларнинг кўрсатмаларини йигитлар қўлидан келганича бажаришга ҳаракат қилишди ва ғалабага эришдик.
- Фабио Каннаваро футболчилик фаолиятида ҳимоячи бўлган. У машғулотларда ҳимоячилар билан қўшимча ишламоқдами ёки бошқача кўрсатмалар бериляптими?
- Албатта, ўзи билганлари бўйича кўрсатмалар бериши керак. У ҳимоячилар билан алоҳида ишлагани йўқ, лекин ҳимояда ҳам ярим ҳимояда ҳам ҳужумда ҳам ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда.
- Олдинги мундиалга термамиз чиқа олмаганидан кейин мана бу сафарги жаҳон чемпионатига чиқдик. Тайёргарликда Африканинг энг кучли термаларидан бири мағлуб этилди. Термамиз янги даражага чиқмоқда десак бўладими?
- Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин ушбу турнирда қатнашадиган барча термалар билан тенгма-тенг курашишга мажбурмиз. Шу сабабли уларнинг даражасига чиқишга, тенгма-тенг ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Турниргача жисмоний ҳолатимизни яхшилаб, исталган рақиб билан курашишга ўзимизни тайёрлаймиз.
- Олдинда бизни яна Эронга қарши финал кутмоқда. Ушбу термада жамоадошларингиз бор. Бу ўйин ҳақида фикрларингиз?
- Бундай ўйинлар бизга ҳам Эронга ҳам қийин ва қизиқ бўлган. Яна бир финал, унда ўзимиз истаган натижага эришишни истаймиз ва ҳаракат қиламиз. У ерда жамоадошларим бор, лекин майдонга терма билан чиқсам, бундай ҳиссиётлар унутилади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии
...ашурматовни иложи булса туширмасаям Майли ,уйинга тушибла ракибгафол ишлади аввалги уйинларда куп пеналтига сабаб булган.бу менинг фикрим яшим71да