Суперлига. "Хоразм" — "Сўғдиёна" 0:1 (матнли трансляция)
09 ноя 18:20
Новости
Суперлига. "Хоразм" — "Сўғдиёна" 0:1 (матнли трансляция)
"Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:1 LIVE
9 ноябрь 2025 йил. Урганч, "Хоразм" стадиони. 17:15
Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Шавкат Раҳматов, Сардор Ҳакимов, Ферузбек Ҳидоятов
Назоратчи: Зокир Қодиров
VAR: Аскер Нажафалиев
AVAR: Амал Султонов
Комиссар: Мансур Саримсоқов
Гол: Люпчо Дориев 83, - 0:1 (Жавоҳир Қаҳрамонов).
"Хоразм": 1.Машхуржон Муҳаммаджонов, 2.Диёрбек Ортиқбоев, 6.Аббосжон Отахонов, 7.Темурбек Исмаилов, 8.Хазратжон Турсунқулов (11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 66), 15.Владимир Бубанья (с), 18.Искандар Шайқулов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 77.Суннатулла Абдуллажонов (10.Муродбек Бобожонов, 62), 88.Аброр Хўсинов, 94.Рустамжон Абдуҳамидов
Захира: 12.Сардор Қобулжонов, 3.Равшанбек Султанов, 4.Фарруҳжон Иброҳимов, 20.Данила Ежов, 22.Асадбек Саитхонов, 30.Одамбой Олимов, 79.Азизжон Аҳроров.
"Сўғдиёна": 1.Шохруҳ Исоқов, 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 8.Суҳроб Иззатов, 10.Шохруҳбек Абдураҳмонов (70.Жасурбек Жалолиддинов, 63), 14.Люпчо Дориев, 18.Ойбек Нурматов (5.Беҳруз Жуматов, 73), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 28.Станислав Андреев (9.Самандаржон Мавлонқулов, 55), 33.Сардор Раҳмонов, 98.Рубин Хебай (99.Умидбек Султонов, 73)
Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 34.Дилшодбек Мисиралиев, .
Огоҳлантиришлар: Рубин Хебай 59, Умидбек Султонов 80,
Четлатиш: Аббос Отахонов 49.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
83. ГОЛ! Жалолиддинов-Қаҳрамонов-Дориев комбинацияси гол билан тугади - 0:1
82. УХХ! Чап қанотдан Абдуҳамидов чиройли рейд уюштирди ва зарба берди, Исоқов рекошетлардан кейин ҳам тўпни қайтара олди!
80. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Умидбек Султонов
79. ЗАРБАААА! Жалолиддиновнинг тўп узатишидан кейин Иззатов бирга бир вазиятга чиқиб зарба берди, Муҳаммаджоновдан сейв!
73. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Хебай ва Нурматов ўрнига Султонов ва Жуматов тушди
72. ЗАРБА! Иминовнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
69. ЗАРБАААА! ДАРВОЗА ТЎСИНИ! Ўнг қанотдан Нурматов узатган тўпни Дориев тўхтатмасдан дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!
67. УХХХ! ЗАРБАА! Чап қанотда Абдуҳамидовнинг фаоллигидан кейин жарима майдони ичидаги Бобожонов яқин масофадан зарба берди, Исоқов жамоасини голдан қутқарди!
66. Ўзгариш. "Хоразм". Турсунқулов ўрнига Иминов тушди
66. "Сўғдиёна"да бурчак тўпи, Иззатов узатган тўпни Бубанья қайтарди.
63. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Абдураҳмонов ўрнига Жалолиддинов тушди
62. Зарба! Жарима тўпидан Хўсинов зарба берди, Исоқов ўз ўрнида
62. Ўзгариш. "Хоразм". Абдуллажонов ўрнига Бобожонов тушди
59. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Рубин Хебай
55. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Андреев ўрнига Мавлонқулов тушди
49. ЧЕТЛАТИШ! "Хоразм" ҳимоячиси Аббос Отахонов бирга бир вазиятга чиқиб кетаётган Жавоҳир Қаҳрамоновни йиқитгани учун майдондан четлатилди.
46. Иккинчи тайм бошланди
45+1. Биринчи бўлим якунланди
45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди
45. Зарба! Шайқуловнинг узоқдан тепган тўпи аниқ борди, лекин Исоқов ўз ўрнида
41. "Хоразм"да жарима тўпи, Абдуллажонов узатган тўпни Андреев қайтарди
40. "Хоразм" қарши ҳужумга ўтишга уринди, Аҳадов ҳужумни тўхтатди
33. Ҳозиргача дарвоза томон зарбалар бўйича статистика 7:1, аниқ зарбалар 1:0 экан
33. ЗАРБА! Абдуҳамидовнинг зарбаси ноаниқ кетди
28. ЗАРБА! Диёр Ортиқбоевнинг 25 метрлардан тепган тўпи ноаниқ чиқди
26. "Хоразм"да навбатдаги бурчак тўпи, Абдуллажоновнинг оширган тўпини Исоқов ушлаб олди
25. "Сўғдиёна"нинг ҳужуми, Абдураҳмоновнинг зарбаси кучсиз бўлди ва тўп рақибга тегиб қайтди
24. Зарба. Абдуллажоновнинг жарима майдони ташқарисидан тепган кучсиз зарбасидан кейин Исоқов тўпни ушлаб олди
22. "Сўғдиёна"нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Дориев бурчак тўпи ишлади ва уни ўзи амалга оширди, узатилган тўпни Бубанья боши билан қайтарди
21. Зарба! Темур Исмоиловнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди
19. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Абдуллажонов дарвоза томон йўллади, тўп Қаҳрамоновнинг оёғидан майдонни тарк этди
14.ЗАРБААА! Турсунқуловнинг 30 метрлардан тепган тўпи дарвоза устидан ўтиб кетди, бироз ноаниқ!
12. "Хоразм" жуда катта устунликка эга, ҳужумлар тўхтамаяпти, Ортиқбоевнинг чап қанотдан узатган тўпини ҳимоячи қайтарди!
10. "Хоразм" бурчак тўпига эга бўлди, Хўсинов узатган тўпга шериклари ета олишмади
7. Хавфли вазият! Абдуҳамидов жарима майдонига кириб зарба берди, тўп йўлига Қобилов тўғаноқ бўлди
5. Зарба! "Хоразм"нинг дастлабки ҳужуми, Шайқуловнинг жарима майдони ёнидан тепган зарбаси анча ноаниқ кетди
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Учрашув соат 17:15да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Комментарии