RU

Последние новости

22:27Венесуэлада ВАР чизган офсайд чизиғи муҳокамаларга сабаб бўлди  0 22:00"Челси" Сарр билан шартномани бекор қилди. Футболчи эркин агент сифатида "Ланс"га йўл олади  0 21:43"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз — 9 ёшли Диёрбек Равшанов  0 21:21Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди  4 21:02Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз"  17 20:49Париж-2024. Ўзбекистоннинг Испанияга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  18 20:21Хёйбьерг "Тоттенхэм"дан "Марсел"га ўтди  3 20:00Расман: Мбаке — "Барселона" футболчиси!  5 19:48Матс Хуммелс фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин  2 19:34"Акрон": "Хуш келибсан, Шерзод Эсанов!"  2 19:25Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Бешинчи беллашув баҳоси беш бўладими?  7 19:04Артём Довбик Мадридга кўчиб ўтади (Фабрицио Романо)  3 18:41"Ланс" футболчисини Бундеслига клубига ижарага берди  1 17:37К-Лига 2. Алиқулов жамоаси сафарда Алибоев клубини мағлуб этди   1 17:35Люпче Дориев: "Сўғдиёна" мусобақа жадвалида янада баландроқда бўлиши керак. Ўзбекистон кубогида ғалаба қозона олишимизга кўзим етмоқда"  8

Энди ЎФА Суперлига ўйинларига келган энг фаол мухлисларга бепул тўплар тақдим этади Новости

Энди ЎФА Суперлига ўйинларига келган энг фаол мухлисларга бепул тўплар тақдим этади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси томонидан юртимизда футболни ривожлантириш, миллий чемпионатимиз савиясини ошириб, стадионларга мухлисларни янада кўпроқ жалб қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, миллий чемпионатимиз баҳсларини томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюраётган мухлисларни хурсанд қилиш, айниқса, ёш болакайларда футболга бўлган меҳрни янада ошириш мақсадида, турли акциялар, тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу мақсадда стадионларда турли аттракционлар, овқатланиш шаҳобчалари, футболга оид эсдалик совғалар, спорт либослари сотиладиган дўконлар барпо қилинади.

Шунингдек, Суперлиганинг 7-туридан бошлаб ҳар турда учрашувларни томоша қилиш учун стадионга келган энг фаол мухлисларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Суперлига клублари футболчиларининг имзоси туширилган бепул тўплар тақдим қилиб борилади.

Мухлислар ушбу тўпларни клубнинг машҳур футболчиларидан қабул қилиб олиб, улар билан бирга суратга тушиш имкониятига ҳам эга бўлишади.

Суперлига баҳсларини томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюринг, ўз севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг ва ажойиб футбол тўпларига эга бўлинг!

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика