RU

Последние новости

08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  0 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  0 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  13 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  1 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  16 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9

Бугун футбол. Иккинчи даврада ҳали ютмаган "Бухоро" кетма-кет учта ғалабага эришган "Сўғдиёна"га қарши Новости

Бугун футбол. Иккинчи даврада ҳали ютмаган "Бухоро" кетма-кет учта ғалабага эришган "Сўғдиёна"га қарши

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 17-тур баҳсларига старт берилади. "Бухоро" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Турнир жадвалининг 13-поғонасида бораётган "Бухоро" 5-ўринга кўтарилиб олган "Сўғдиёна" билан баҳс олиб боради. Шуни айтиш керак, "Бухоро" иккинчи даврада ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ. Жамоа икки бор мағлубиятга учраб, бир марта дуранг қайд этди. 

"Сўғдиёна" эса аксинча, худди "Пахтакор" каби кетма-кет учта ғалабага эришди. Жиззахликлар аввалига "Локомотив"ни 1:0, ундан кейин меҳмонда "Қўқон-1912"ни 2:1 ва уйда "Қизилқум"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. 

"Бухоро" уйдаги ўйинларда очко йиғиш бўйича ҳам қуйида боряпти. Жамоа атиги битта баҳсда зафар қучган ва бу ғалаба биринчи давранинг охирги турида "Андижон" (1:0) устидан қўлга киритилган. Бундан ташқари "Бухоро" уйдаги учрашувларда энг кам гол урган жамоа бўлиб турибди. Тўплар нисбати 4-11. 

Бугунги қарама-қаршиликнинг яна бир эътиборга молик жиҳати Улуғбек Бақоев "Сўғдиёна" бош мураббийи сифатида собиқ жамоасига қарши баҳс олиб боради. Бу ҳам ўйинга бўлган қизиқишни ошириши шубҳасиз. "Сўғдиёна" шу пайтгача сафар ўйинларида икки бор зафар қучган. Жамоа Қўқонда ғалаба қозонганини юқорида айтиб ўтдик. Яна бир ғалаба Олмалиқда АГМК устидан қўлга киритилган. 

Бугун "Бухоро" ғалаба учун бор кучини ишга солиши шубҳасиз. Йўқса Муҳсин Муҳаммадиев жамоаси хавфли зонада қолиб кетади. Ўз навбатида "Сўғдиёна" иккинчи даврадаги қаторасига уч ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашга ҳаракат қилади. 

Coca Cola Суперлигаси. 17-тур. 17 август

«Бухоро» - «Сўғдиёна»

Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Олимжон Абдувосилов, Ришат Нўъмонов, Комил Расулов.

Назоратчи: Арслон Ҳотамов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев 

Бошланиш вақти 19:15.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика