

Ўша учрашувда “бўрилар” 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришганди. Футболчининг майдонга тушмагани унинг ошқозонида ўзгариш бўлганлиги билан изоҳланганди.
Лекин Bild нашрининг хабар беришича, 23 ёшли Арнольд ўша ўйинда аллергия сабаб жамоасига ёрдам бера олмаган. “Вольфсбург” ошпази Арнольдда ёнғоққа аллергия борлигини эсидан чиқариб қўйган. Бунинг натижасида клуб раҳбарлари жамоа ошхонасига масъул ошпазни ишдан бўшатди.



