“Вольфсбург” ёнғоқ сабаб ўз ошпазини ишдан бўшатди
		
		14 фев 2018 02:34
        Янгиликлар	
	 
				 
				“Вольфсбург” ёнғоқ сабаб ўз ошпазини ишдан бўшатди
2017 йилнинг декабрь ойида “Вольфсбург” ярим ҳимоячиси Максимилиан Арнольд Бундеслиганинг 17-туридан ўрин олган “Кёльн”га қарши ўйинда майдонга туша олмаганди. 
			Ўша учрашувда “бўрилар” 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришганди. Футболчининг майдонга тушмагани унинг ошқозонида ўзгариш бўлганлиги билан изоҳланганди.
Лекин Bild нашрининг хабар беришича, 23 ёшли Арнольд ўша ўйинда аллергия сабаб жамоасига ёрдам бера олмаган. “Вольфсбург” ошпази Арнольдда ёнғоққа аллергия борлигини эсидан чиқариб қўйган. Бунинг натижасида клуб раҳбарлари жамоа ошхонасига масъул ошпазни ишдан бўшатди.
            Ҳавола            :         
                Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
    Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар