Элит ОЧЛ. "Пахтакор" ўз майдонида "Ал Қодисия"билан дуранг ўйнади

Оқил Абдубарноев
12 окт 2026, 20:45
Элит ОЧЛ 2-туридан жой олган учрашув якунланди.

Элит ОЧЛ

2-тур

“Пахтакор” – “Ал Қодисия” 1:1

Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 18:45

Голлар: 0:1 – 35, Тижжани Рейндерс (Кристофер Баа); 1:1 – 89, Достонбек Ҳамдамов (пенальти)

"Пахтакор": 12. Владимир Назаров, 4. Заид Таҳсин, 5. Мортеза Пурали Ганжи (27. Сардор Собирхўжаев, 82), 7. Ҳожиакбар Алижонов, 10. Акмал Мозговой (9. Иброҳим Ибрагимов, 90+3), 21. Башар Ресан (77. Ойбек Бозоров, 77), 23. Абдурауф Бўриев, 34. Шерзод Насруллаев, 50. Фламарион (17. Достонбек Ҳамдамов, 77), 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 90. Стефен Чинеду (29. Аймен Ҳусайн, 77)

Захира: 35. Санжар Қувватов, 99. Максим Муркаев, 6. Сардор Мирқобилов, 8. Дилшод Саитов, 16. Миразиз Абдукаримов, 20. Дилшод Абдуллаев, 22. Муҳаммад-Бобур Каримов.

"Ал Қодисия": 1. Коен Кастельс, 4. Жеҳад Зикри, 5. Юлиан Вайгль, 8. Наҳитан Акоста, 10. Мусаб Ал Жувайр (15. Муҳаммад Ал Қаҳтони, 69), 14. Тижжани Рейндерс, 17. Педро Гастон, 22. Кристофер Баа (70. Сулаймон Сани, 81), 26. Али Диабате (12. Ясир Аш-Шаҳрони, 69), 32. Матео Ретеги, 33. Хулиан Киньонес.

Захира: 28. Аҳмад Ал Кассар, 50. Мешари Абдулазиз Сунюр, 7. Турки Аламмар, 9. Абдуллаҳ Иброҳим Салем, 18. Абдулмалик Солиҳ Ал Жобер, 27. Эяд Ҳусса, 30. Маҳамаду Сангаре, 35. Аҳмад Ал Сияҳи.

Огоҳлантиришлар: Акмал Мозговой (33), Али Диабате (62)

🏁 90+7'. Ўйин якунланди! Ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради.

90+6. Хавфли вазият! Бурчакдан узатилган тўпга Таҳсин бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ.

🔄 90+3'. "Пахтакор" таркибида ўзгариш: Акмал Мозговой ўрнига Иброҳим Ибрагимов майдонга тушди.

⏱ 90'. Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

⚽️ 89'. ГОООЛ! Достонбек Ҳамдамов ўзи ишлаган пенальтини совуққонлик билан аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади – 1:1!

🎯 88'. "Ал Қодисия" дарвозасига пенальти белгиланди! Жарима майдончаси ичида Достонбек Ҳамдамов бош билан зарба йўллаган вазиятда тўп Ясир Аш-Шаҳронининг қўлига тегди ва бош ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

🔄 82'. "Пахтакор" таркибида ўзгариш: Мортеза Пурали Ганжи ўрнига Сардор Собирхўжаев майдонга тушди.

🔄 81'. "Ал Қодисия" таркибида ўзгариш: Кристофер Баа ўрнига Сулаймон Сани майдонга тушди.

🔄 77'. "Пахтакор" таркибида бир йўла учта ўзгариш: Башар Ресан ўрнига Ойбек Бозоров, Фламарион ўрнига Достонбек Ҳамдамов ҳамда Стефен Чинеду ўрнига Аймен Ҳусайн майдонга тушди.

⚠️ 76'. Хавфли вазият! Абдурауф Бўриев жарима майдончаси яқинидан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ рақиб дарвозабони Коен Кастельс ажойиб сейв намойиш этиб, тўпни қайтариб қолди.

74'. Шерзод Насруллаев олис масофадан чап оёқда кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

⚠️ 71'. Хавфли вазият! Наитан Нандес ўнг қанотдан тўпни узатди, жарима майдончаси ичида Тижжани Рейндерс дарвоза томон зарба йўллади, бироқ унга бироз аниқлик етишмади.

🔄 69'. "Ал Қодисия" таркибида қўшалоқ ўзгариш: Мусаб Ал Жувайр ўрнига Муҳаммад Ал Қаҳтони, Али Диабате ўрнига эса Ясир Аш-Шаҳрони майдонга тушди.

66'. Стефен Чинеду жарима майдончасининг чап томонидан марказга тўпни узатди, бироқ жамоадошларидан ҳеч ким тўпга етиб кела олмади.

🟨 62'. Қўпол ўйини учун Али Диабате сариқ карточка билан жазоланди.

61'. Акмал Мозговой олис масофадан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди.

54'. Заид Таҳсин олис масофадан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди.

51. Хавфли вазият! Меҳмонлар дарвозабони бошлаган ҳужум Хулиан Киньонеснинг зарбаси билан якунланди, аммо бироз аниқлик етишмади.

49. Хулиан Киньонеснинг олис масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

48. Чинеду шеригини рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга олиб чиқишга ҳаракат қилди, аммо шериги уни тушунмади.

⏱ 46'. Иккинчи бўлим бошланди! Бош ҳакамнинг ҳуштаги янгради ва жамоалар баҳсни давом эттириш учун курашга киришди.

⏸ 45+2. Биринчи бўлим якунланди. Бош ҳакамнинг ҳуштаги янграб, жамоалар танаффусга йўл олишди.

Ҳозирча ҳисоб – 0:1, "Ал Қодисия" фойдасига. Танаффус!

❌ 45+1. ВАР тизими вазиятни ўрганиб чиқди ва ҳужум вақтида ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини маълум қилди. Гол бекор қилинди!

⚽️ 45'. ГОООЛ! "Пахтакор" ҳисобни тенглаштирмоқда! Фламарион тезкор қарши ҳужумни бошлаб, тўпни ўнг қанотдаги Башар Ресанга етказди. Ундан тўпни қабул қилиб олган Акмал Мозговой жарима майдончаси ичига аниқ тўп узатди ва Стефен Чинеду бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди!

42'. "Ал Қодисия" ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни узатди. Ҳимоячи Муҳаммадрасул Абдумажидов қийинчилик билан бўлса-да, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди ва хавфни бартараф этди.

⚽️ 35'. ГОЛ! Кристофер Баа чап қанотдан жарима майдончаси ичига ёриб кириб, тўпни марказга узатди. У ерда бўш турган Тижжани Рейндерс аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

🟨 33'. Бош ҳакамнинг ҳуштаги чалинганидан сўнг тўпни тепиб юборгани учун Акмал Мозговой сариқ карточка билан жазоланди.

31'. "Ал Қодисия" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Ҳужум якунида Хулиан Киньонес дарвоза томон зарба йўллади, бироқ тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

29'. Матео Ретеги жарима майдончаси ичидан зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритади.

🖥 26'. Мусаб Ал Жувайр жарима майдончаси ичига тўпни узатди ва Хулиан Киньонес дарвозани аниқ нишонга олди. Бироқ ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этиб, голни ҳисобга олмади.

24'. Матео Ретеги олис масофадан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ Владимир Назаров тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

⚠️ 21'. Хавфли вазият! Шерзод Насруллаев чап қанотдан жарима майдончаси ичига аниқ тўп узатди. Фламарион дарвоза томон зарба йўллади, бироқ дарвозабон Коен Кастельс ажойиб сейв кўрсатиб, тўпни қайтариб қолди.

⚠️ 15'. Хавфли вазият! Башар Ресан чап қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни узатиб берди. Тўпга чиқиб борган Фламарион бош билан дарвозага зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди.

14'. "Ал Қодисия" ҳимоядан олдинги чизиққа узун узатма амалга оширди. "Пахтакор" дарвозабони Владимир Назаров вазиятни тўғри баҳолаб, ўз вақтида олдинга чиқди ва тўпни аутга чиқариб юборди.

9'. Ҳожиакбар Алижонов жарима зарбасидан тўпни рақиб жарима майдончаси ичига узатиб берди, аммо ҳимоячи Али Диабате тўпни бош билан қайтариб, хавфни бартараф этди.

6'. Кристофер Баа чап қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни узатди, аммо ҳимоячи Заид Таҳсин тўп йўлига ғов бўлиб, уни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Меҳмонлар аутдан тўпни ўйинга киритади.

⚠️ 3'. Хавфли вазият! Шеригининг узатмасидан сўнг Тижжани Рейндерс дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган эди. Бироқ ҳимоячи Заид Таҳсин ортдан катта таваккал билан подкат ишлатиб, тўпни олиб қўйди ва хавфни бартараф этди.

⏱ 1'. Бош ҳакамнинг ҳуштаги янгради ва учрашувга старт берилди. Тўпни майдон марказидан меҳмонлар – "Ал Қодисия" футболчилари ўйинга киритишди.

Жамоалар майдонга тушиб келишди. "Пахтакор" сариқ, "Ал Қодисия" эса оч қизил рангли либосларда тўп тепади. Ҳаммаси ўйин бошланишига тайёр.

Ўхшаш янгиликлар

Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia