«Turkish Women's Cup 2019». Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бугун Руминияга қарши баҳс олиб боради

Narzulla Saydullayev
1 мар 2019, 10:11
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси «Turkish Women's Cup 2019» халқаро мусобақаси иштирок этмоқда.

Баҳром Норсафаров шогирдлари дастлабки баҳсда Ҳиндистон терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бугун терма жамоамиз аъзолари Руминия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Ўйин Сиде шаҳридаги «Эвренсеки» стадионида бўлиб ўтади. 3 март куни эса Туркманистон билан куч синашамиз.
 
1 март
Ўзбекистон – Руминия (Сиде шаҳри, «Эвренсеки» стадиони)
 
3 март
Ўзбекистон – Туркманистон (Сиде шаҳри, «Хане» стадиони)


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz