

"Де Хеа - дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири. У мавсумни яхши ўтказмоқда. Давид МЮнинг энг муҳим футболчиларидан бири ҳисобланади. Бундай посбонларга қарши ўйнаш доимо ёқимли" - дейди тер Штеген.
"Барселона" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви бугун, 16 апрель куни Тошкент вақти билан 00:00да бошланади. Ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўйин 1:0 ҳисобида Каталония клубининг ғалабаси билан якунланган.



