

"Монако" Франк Пассини жамоа бош мураббийи Тьерри Анрининг ёрдамчиси деб эълон қилди. 52 ёшли мураббий ўз вақтида "Марсель" ва "Лилль"да ишлаган.
Футболчилик фаолиятида Пасси Франция чемпионати доирасида 500 дан ортиқ учрашувда майдонга тушган, 1993/94-йилги мавсумда эса монегасклар шарафини ҳимоя қилган.
Эслатиб ўтамиз, "Монако" 17 ўйиндан сўнг Франция чемпионатида 19-ўринни эгаллаб турибди.




