

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди. Бу ҳақда "шаҳарликлар" матбуот хизмати хабар қилди.
Гвардиола билан биргаликда унинг ёрдамчиси Хуанмо Лильода ҳам COVID-19 аниқланган.
Ҳар икки мутахассис "Манчестер Сити"нинг "Англия кубоги учинчи босқичи доирасидаги "Суиндон"га қарши ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиоланинг ўрнига жамоани вақтинча Родольфо Боррель бошқариб туради. Баҳс 7 январь куни бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, айни пайтда клубнинг 14 нафар ходими ва биринчи жамоанинг 7 футболчиси карантинда бўлиб турибди.



