

Икки тур якунларига кўра Ғарб минтақасида Саудия Арабистоннинг икки жамоаси "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" 6 очко билан етакчилик қилмоқда. Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси эса 1 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалининг 9-поғонасида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "шерлар" Элит ОЧЛнинг 3-турида Ироққа сафар қилади. Жамоа 21 октябрь куни "Ал Шорта" меҳмони бўлади.
Маълумот учун, мусобақа форматига кўра, Ғарб минтақасида кураш олиб борадиган 12та жамоадан 8таси кейинги босқичга йўл олади.




