

Элит ОЧЛ
4-тур
“Пахтакор” – “Ал Насср” 2:6
Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 18:45
Бош ҳакам: Александер Кинг (Австралия)
Ён ҳакамлар: Эндрю Маймаракис, Кирни Робинсон (иккиси — Австралия)
Захира ҳаками: Сайёджон Зайниддинов (Тожикистон)
VAR: Шон Эванс (Австралия)
AVAR: Овун Голдрик (Австралия)
Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон)
Голлар: 0:1 – 15, Абдуллоҳ Ал Ҳамдан (Жоау Феликс); 0:2 – 17, Жоау Феликс; 0:3 – 32, Жоау Феликс (Садио Мане); 1:3 – 36, Фламарион (Шерзод Насруллаев); 1:4 – 53, Абдулиллоҳ Ал Амри (Жоау Феликс); 1:5 – 62, Абдулраҳмон Ғариб (Садио Мане); 2:5 – 75, Достонбек Ҳамдамов; 2:6 – 79, Анжело (Абдуллоҳ Ал Ҳамдан)
"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Заид Таҳсин, 10.Акмал Мозговой, 21.Башар Ресан (17.Достонбек Ҳамдамов, 60), 22.Муҳаммадбобур Каримов, 23.Абдурауф Бўриев (77.Ойбек Бозоров, 71), 27.Сардор Собирхўжаев (9.Иброҳим Ибрагимов, 60), 34.Шерзод Насруллаев, 50.Фламарион (33.Куваниш Сайдалиев, 90+1), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 90.Стефан Чинеду (29.Айман Ҳуссайн, 71).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 13.Муҳаммадали Дилшодбеков, 18.Абубакир Шукуруллаев, 20.Дилшод Абдуллаев, 26.Даврон Тўлаганов, 44.Диёр Эрманов.
“Ал Насср”: 24.Бенто, 5.Абдулиллоҳ Ал Амри, 9.Абдуллоҳ Ал Ҳамдан (94.Абдулраҳмон Суфяни, 87), 10.Садио Мане (14.Сами Алнажи, 76), 11.Самуэль Кошта, 12.Наваф Бу Вашл (56.Оакан Ҳолид, 67), 20.Анжело, 23.Яхё Айман (29.Абдулраҳмон Ғариб, 46), 26.Иньиго Мартинес, 70.Авад Муҳсин Аман, 79.Жоау Феликс (17.Абдуллоҳ Ал Ҳайбари, 67).
Захира: 22.Ҳади, 6.Саад Фаҳад, 8.Ҳайдир Тавфиқ, 50.Мажид Қушайш, 83.Салим Абдуллоҳ Алнажи.
Огоҳлантириш: Шерзод Насруллаев (57)
🏁 90+3-дақиқа. Ўйин якунланди! Бош ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради. Тошкентда кечган голларга бой учрашувда "Пахтакор" ўз майдонида "Ал Насср"га 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
⏱️ 90-дақиқа. Иккинчи бўлимнинг асосий вақти якунланди. Бош ҳакам учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берди.
🔄 87-дақиқа. "Ал Насср" таркибида ўзгариш: Абдуллоҳ Ал Ҳамдан ўрнига майдонга Абдулраҳмон Суфяни тушди.
Мазкур учрашувга 28153 нафар томошабин ташриф буюрибди.
⚽ 79-дақиқа. ГОЛ! Меҳмонлар ҳисобни янада оширмоқда. Абдуллоҳ Ал Ҳамдан жарима майдончаси ичига ёриб кириб тўпни узатди, Анжело Габриэл эса бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди. Ҳисоб – 2:6.
🔄 76-дақиқа. "Ал Насср" таркибида ўзгариш: Садио Мане ўрнига майдонга Сами Алнажи туширилди.
⚽ 75-дақиқа. ГОООООЛ! "Пахтакор" ҳисобдаги фарқни қисқартирмоқда. Достонбек Ҳамдамов иккинчи уринишда тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, тўрга йўллашга муваффақ бўлди. Ҳисоб – 2:5.
🔥 72-дақиқа. Хавфли вазият! "Пахтакор" ҳисобни қисқартириш учун қулай имкониятдан фойдалана олмади. Рақиб жарима майдончаси ичида Муҳаммадрасул Абдумажидов яқин масофадан дарвозани ишғол эта олмади ва қулай имкониятни кўкка совурди.
🔄 71-дақиқа. "Пахтакор" таркибида навбатдаги ўзгаришлар: Стефан Чинеду ўрнига майдонга Айман Ҳуссайн тушди, Абдурауф Бўриев эса ўз ўрнини Ойбек Бозоровга бўшатиб берди.
🔄 67-дақиқа. "Ал Насср" таркибида навбатдаги ўзгаришлар: Наваф Бу Вашл ўрнига майдонга Оакан Ҳолид тушди, шунингдек, Жоау Феликс ўз ўрнини Абдуллоҳ Ал Ҳайбарига бўшатиб берди.
⚽ 62-дақиқа. ГОЛ! Ҳисоб янада йириклашмоқда. Садио Мане чап қанотдан олдинга ёриб кириб, тўпни марказга узатди. Захирадан майдонга тушган Абдулраҳмон Ғариб дарвозанинг пастки бурчагига аниқ зарба йўллаб, ҳисобни 1:5 кўринишига келтирди.
🔄 60-дақиқа. "Пахтакор" таркибида бирданига икки ўзгариш юз берди: Сардор Собирхўжаев ўрнига майдонга Иброҳим Ибрагимов тушди, Башар Ресан эса ўз ўрнини Достонбек Ҳамдамовга бўшатиб берди.
🟨 57-дақиқа. "Пахтакор" ҳимоячиси Шерзод Насруллаев қўпол ҳаракати учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
⚽ 53-дақиқа. ГОЛ! Меҳмонлар навбатдаги тўпни киритишмоқда. Жоау Феликснинг бурчакдан ҳаволатиб узатган тўпини Абдулиллоҳ Ал Амри бош билан дарвоза тўрига аниқ йўллади. Шу тариқа, Жоау Феликс бугунги ўйинда ўз ҳисобига иккинчи голли узатмани ёзиб қўйди (ҳозиргача иккита гол ва иккита ассист). Ҳисоб – 1:4.
🔥 50-дақиқа. Хавфли вазият! "Ал Насср" футболчилари навбатдаги хавфли ҳужумни ташкил этишди. Абдуллоҳ Ал Ҳамдан жарима майдончаси ичидан зарба йўллади, бироқ унинг уринишидан сўнг тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.
⏱️ 46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.
Танаффусда "Ал Насср" таркибида мажбурий ўзгариш амалга оширилди: биринчи бўлим сўнггида жароҳат олган Яхё Айман ўрнига майдонга Абдулраҳмон Ғариб тушди.
⏸️ 45+4-дақиқа. Биринчи бўлим якунланди. Жамоалар танаффусга йўл олишмоқда. Ҳозирча ҳисоб – 1:3, "Ал Насср" фойдасига.
45+3-дақиқа. "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев чап оёғи билан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
⏱️ 45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақти якунланди. Бош ҳакам биринчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берди.
40-дақиқа. "Пахтакор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Башар Ресаннинг жарима майдончаси томон узатган тўпига Фламарион боши билан зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ кетди.
⚽ 36-дақиқа. ГООООООЛ! "Пахтакор" ҳисобдаги фарқни қисқартирмоқда. Чап қанотдан Шерзод Насруллаевнинг жарима майдончаси ичига етказиб берган узатмасини Фламарион тўхтатмасдан, чап оёғи билан дарвоза тўрига аниқ йўллади. Ҳисоб – 1:3.
⚽ 32-дақиқа. ГОЛ! Меҳмонлар ҳисобни йириклаштирмоқда. Чап қанотдан Садио Маненинг жарима майдончаси томон узатган тўпини Жоау Феликс бир тегинишда аниқ зарба билан дарвоза тўрига йўллади.
❌ 27-дақиқа. Гол бекор қилинди! Бош ҳакам ВАР ҳакамлари билан мулоқотдан сўнг ҳужум вақтида офсайд қайд этилганини билдирди ва "Пахтакор"нинг голини ҳисобга олмади. Ҳисоб ўзгаришсиз қолмоқда – 0:2.
⚽ 26-дақиқа. ГОЛ! "Пахтакор" ҳисобдаги фарқни қисқартирмоқда. Фламарион майдон марказида рақибнинг бир нечта футболчисини ортда қолдириб, олдинга аниқ тўп узатди. Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олган Акмал Мозговой совуққонлик билан аниқ зарба йўллаб, тўпни дарвоза тўрига жойлади.
🔥 23-дақиқа. Хавфли вазият! "Ал Насср" футболчилари навбатдаги хавфли ҳужумни ташкил этишди. Садио Мане чап қанотдан жарима майдончаси ичига ёриб кириб, тўпни марказга узатди, бироқ қулай вазиятга чиқиб борган Яхё Айман дарвоза томон аниқ зарба йўллай олмади.
22-дақиқа. "Пахтакор" футболчиларидан ҳужум. Ҳаволатиб узатилган тўпга Стефан Чинеду елкаси билан зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди.
⚽ 17-дақиқа. ГОЛ! "Ал Насср" ҳисобдаги фарқни оширмоқда. Собирхўжаевнинг узатмадаги қўпол хатосидан сўнг Жоау Феликс тўпни эгаллаб олди, Муҳаммадрасул Абдумажидовни алдаб ўтиб, олдинга чиқиб келган дарвозабон Владимир Назаровнинг устидан тўпни чиройли тарзда дарвозага киритди.
⚽ 15-дақиқа. ГОЛ! Меҳмонлар ҳисобни очмоқда. Жоау Феликснинг аниқ узатмасидан сўнг Абдуллоҳ Ал Ҳамдан олдинга ёриб кириб, ўнг оёғи билан дарвоза томон кучли зарба йўллади ва тўпни тўрга жойлади.
🔥 12-дақиқа. Хавфли вазият! "Ал Насср"дан тезкор ҳужум. Жоау Феликс жарима майдончаси ичидан зарба йўллади, аммо унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.
🔥 11-дақиқа. Хавфли вазият! "Пахтакор" ҳисобни очишга жуда яқин келди. Стефан Чинеду рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади, бироқ "Ал Насср" дарвозабони Бенто совуққонлик билан ҳаракат қилиб, тўпни оёқлари билан қайтаришга муваффақ бўлди.
9-дақиқа. "Пахтакор" ҳужуми. Стефан Чинеду томонидан йўлланган зарба рақиб ҳимоячисига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Мезбонлар бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлишмоқда.
⚠️ 6-дақиқа. Меҳмонлардан хавфли ҳужум. Жарима майдончаси ичида Абдуллоҳ Ал Ҳамдан зарба йўллади, аммо унинг уринишидан сўнг тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.
5-дақиқа. "Ал Насср" футболчилари бурчак тўпини ўйинга киритишди. Жарима майдончаси томон ҳаволатиб узатилган тўпни "Пахтакор" ҳимоячиси қайтариб, ўз дарвозаси олдидаги хавфни бартараф этди.
⏱️ 1-дақиқа. Бош ҳакамнинг ҳуштаги чалинди ва учрашув бошланди. Майдон марказидан тўпни "Ал Насср" футболчилари ўйинга киритишди.
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Бугунги учрашувда "Пахтакор" футболчилари сариқ, меҳмонлар – "Ал Насср" эса қора рангли либосларда ҳаракат қилишади.



