Бранко Иванкович: "Менга Ўзбекистондан таклиф тушганди, лекин рад қилдим"

Xayrulla Xoliqov
10 мар 2018, 11:07
Айни пайтда Эроннинг "Персеполис" клубини бошқараётган Бранко Иванкович Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф бўлганини айтиб ўтди.

Маълумки, хорватиялик мутахассис ўз вақтида Эрон терма жамоасида ишлаган. Иванкович ОАВ вакиллари билан мулоқот чоғида шундай деди:

- "Мен ҳозир Ўзбекистон терма жамоасида бош мураббий йўқлигини биламан. Мамлакат футбол федерацияси менга таклиф билан чиққанди, лекин рад этдим, чунки бор эътиборимни "Персеполис" иштирокидаги ўйинларга қаратганман".

Маълумки, ҳозирда Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасининг вақтинча бош мураббийи ҳисобланади. Расман ким бош мураббийи бўлиши эса жаҳон чемпионатидан сўнг эълон қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоасини ким бошқариши аниқ

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: persianfootball.com