Зоҳир Қўзибоев учта ўйинга четлаштирилди

Ҳужумчимиз Зоҳир Қўзибоев ПФЛ томонидан учта баҳсга четлаштирилди.

ПФЛ тартиб интизом қўмитаси Ўзбекистон кубогининг 1/16 финал босқичининг 112 дақиқасида Зоҳир Қўзибоев томонидан ҳакамга эътирози учун ушбу қарорни қабул қилган. Ундан ташқари жарима ҳам белгиланди.


Энди Қўзибоев Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалда "Сўғдиёна"га қарши учрашувни, чемпионат доирасида "Бунёдкор" ва "Навбаҳор"га қарши ўйинларни ҳам ўтказиб юборади.


Манба: fcmashal.uz