UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинлар бошланди (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан сўнг ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  8 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10

"Машъал"дан кетиш сабаблари, Бабаян ва Қосимов, Кореяга урилган гол, мураббийликдаги сир тутилаётган услуб – Зоҳир Қўзибоев билан катта интервью Янгиликлар

"Машъал"дан кетиш сабаблари, Бабаян ва Қосимов, Кореяга урилган гол, мураббийликдаги сир тутилаётган услуб – Зоҳир Қўзибоев билан катта интервью

Яқинда “Машъал” собиқ футболчиси, миллий терма жамоа либосидаги дебют ўйинида Жанубий Корея дарвозасини ишғол қилган махоратли собиқ футболчи билан қатор мавзулар юзасидан суҳбатлашдик.

Ҳозирда фаолиятини якунлаган ва мураббийлик лицензиясига ўқиётган суҳбатдошимиз интервью давомида пойтахт клуби таклифини нега рад этгани, нима учун легионерга айланмагани, бўйдор ҳужумчиларни камайиб кетаётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

- Сизни кўпчилик ишқибозлар, хусусан воҳа мухлислари “Машъал”даги фаолиятингиз орқали яхши танийди. Шунингдек миллий терма жамоада ўтказган кам сонли ўйинларингиздан биладиган етарлича. Келинг, биринчи галда тарихга назарга ташлаган ҳолда суҳбатимизни бошласак...


- Ассалому алайкум, аввало барчага соғлик ва саломатлик тилайман. Ҳа, 2013 йил “Машъал” сафига қўшилганимдан сўнг барчаси бошланди. Дастлаб жамоа билан Олий лига йўлланмасига эга чиқдик. 2014 йилда кучлилар қаторига қайтдик, якунда бешинчи ўринни эгалладик. Мен тўпурарлар қаторидан жой олдим. Менимча, элитага яқинда қайтган жамоа учун бу ажойиб натижа ҳисобланади. Шу йили мен Олий лигадаги дебютимни ҳам нишонлаганман.


- Дарҳақиқат, бунда Александр Хомяковнинг ҳиссаси катта. Ушбу мутахассис бошчилигида жамоада барқарорлик ҳукм сурарди, курашувчан жамоа шаклланган эди. Сиз айтганингиздек юқори лигага чиқиб ўз йўлини топиб олди ва қайсидир маънода ўша мавсум биз билган “Машъал” қайтди. Лекин, ҳозирда Суперлигага чиқиб шу мавсумни ўзидаёқ Про лигага равона бўлаётган клублар ҳам бор...

- Александр Андреевичнинг меҳнатлари ва кучли билимлари сабаб биз ўз даражамизга қайта олдик деб ўйлайман. Ушбу мутахассис катта ҳажмдаги ишларни амалга оширди. Жамоа жуда ҳам аҳил, ички муҳит шунчаки зўр эди. Ҳаммани ҳаваси келарди. Хомяков, катта ва ёш футболчилар барчамиз ака-укадек эдик. Ўша пайтлар клуб раҳбарлари ҳам бизларни қўллаб-қувватлаб турди, ёрдамларини аямади. Ҳозир кўрсангиз элитага чиққан жамоа русчада айтганда завиживания билан, натижа ва лигада қолиш илинжида ўйнамоқда. “Машъал” Олий лигага чиққанидан сўнг кўпчилик бизга қарши чўчиб ҳаракат қиларди.

- Фаолиятингиздаги энг ёрқин дамлари шубҳасиз миллий терма жамоага чақирилган пайтларингиз бўлиши аниқ. Терма жамоа либосида майдонга тушишни ва гол уришни орзу қилмаган ҳужумчи бўлмаса керак. Сизнинг бу ниятингиз ушалишида Миржалол Қосимов туртки бўлди десак бўладими?


- 2015 йил март ойидаги йиғинга мени ҳам таклиф қилишди. Бундан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Термадан чақирув олиш катта масъулият ва шараф деб биламан. Шундан сўнг ўз устимда янада кўпроқ ишлашга эътибор қаратдим. Чунки, сизни терма жамоада бутун халқ, Ўзбекистон кузатади ва томоша қилади. Кейин машғулотлардан сўнг Миржалол Қўшоқович Жанубий Корея билан ўйинда ишонч билдирдилар. Улар билан биринчи кўришганимда ўзига яраша ҳаяжон бўлган, буни яширмайман. Боиси, Миржалол Қосимов ўз вақтида афсонавий бутун Осиё таниган, Европа таниган футболчи бўлган. Барибир мураббийнинг салобати босган. Базага келганман, биринчи маротаба, боз устига дебютантман, бегона муҳит. Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаровлар билан машғулот ўтказиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.


- Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашувидан олдин Миржалол Қосимовдан қандай кўрсатмалар олгансиз. Биламизки, дебют ва илк бор чақирган футболчиларга алоҳида тушунтиришлар берилади яъни руҳий томонлама.


- Жанубий Корея билан ўйиндан олдин ўзимни босиб олиб хотиржам тўп тепишимни айтдилар. Олий Лигадаги ўйинимни қилсам ҳаммаси яхши бўлиб кетади деб айтганлар.

- Корея дарвозасига киритган тўпингизда қайсидир маънода омад ҳам катта роль ўйнаган, гол тасодифан урилганди...


- Футболда омадингиз келмаса, меҳнат қилмасангиз бирон бир нарсага эриша олмайсиз. Энди голни эслайдиган бўлсам рақиб ҳимоячилар сунъий офсайд ҳосил қилишда адашишди. Тўп тўғри менга келганида ўйиндан ташқари ҳолат бўларди. Лекин, тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтди ва гол менинг ҳисобимга ёзилди.

- Миржалол Қосимов сизни асосан бақувват ва бўйдор эканлигингиздан фойдаланишни мақсад қилганлигини сезиш қийин эмасди. Бироқ, очиғи футболимизда Аниқроғи миллий чемпионатимизда бўйдор ва жисмонан бақувват ҳужумчилар камайиб кетган. Олдинлари Анвар Солиев, Зайниддин Тожиев каби шундай хислатга эга ҳужумчилар бўларди. Менинг назаримда бу футболимизни ўзгариб бораётганидан далолат бўлса керак...


- Ҳужумчилар йўқ эмас. Мана масалан Игорь Сергеев рақобатда европалик ҳужумчи Эрен Дердийокни ортда қолдирди. У ўз вақтида Швецарияда, “Байер”да энг кучли ҳужумчилардан бири сифатида гавдаланган. Тўғри, Зайниддин Тожиев, Анвар Солиев терма жамоамизда муваффақиятли тўп тепишган. Энди ҳар бир футболчининг ўз даври бўлади. Тўғриси, ҳозирда Суперлигада бақувват ҳужумчилар кўзга ташланмаяпти. Биргина Шомуродов бор, у ҳам бўлса Россияда. Яқинда Европанинг кучли чемпионатларига кетиши мумкин. Тожиевлар ўйнаган пайтда футбол курашларга бой ўтарди, туртилган йиқитилган, тўп учун охиргача курашиларди. Ҳозир эса асосан техника ва тактикага урғу қаратишмоқда.


- “Машъал”дан кетишингизга қайси омилларни кўрсата оласиз?

- Ҳаммаси мураббийнинг хоҳиши билан бўлди. Ҳар бир футболчининг фаолиятида қора кунлар бўлади, ўйини чиқмайдиган пайтлар кузатилади. Мен шу чуқурликдан чиқиб кета олмадим. Ҳужумчининг вазифаси гол уриб жамоасини ғалаба сари етаклаш. Клубдаги охирги мавсумимда бироз ўйинимда пасайиш бўлди. Мураббийлар ишонмай қўйганидан сўнг кетишга қарор қилдим. Адашмасам, 2017 йилги мавсумда 8 ўринни эгаллаган бўлсакда қуйи лигага тушириб юборишди. Ваҳоланки, клубда ҳаммаси жойида эди. Стадиони, базаси, машғулот олиб борадиган жойлари ва ҳоказо. Бундай жамоани Олий лигадан ҳайдаш ақлга сиғмайдиган нарса эди. Охирги жамоам Самарқанднинг “Динамо” жамоаси бўлди. У ерда бир давра ўйнадим. Клуб олдига Олий лигага чиқиш вазифаси қўйилганди. Даврон Орипович билан муносабатим яхши эди. Келишувга кўра вазифани бажарсак жамоада қолардим. Қуйи ўринларга тушиб кетдик ва жамоани тарк этдим.

- Фаолиятингиз мобайнида легионерга айланиш имконияти бўлганми? Барибир, кўпчилик футболчилар фаолиятини сўнги йилларида хорижда ўйнаб маълум бир даражада сармоя тўплаб олишади...


- 2014 йил чемпионат якунлангач хориждан чорлов бўлган. Малайзия юқори лигасидаги жамоалардан бири таклиф билан чиққанди. Кўриб ўрганиб чиққанимдан сўнг ўзимизда қолишни маъқул деб билдим. 2019 йил Тожикистоннинг “Регар Тедаз” жамоасида кўрикда бўлиб қайтдим, бир ойча машғулотларда қатнашдим. Мураббийларга ёқмаган бўлсам керак жавобимни беришди.

- 2015 йил бошида пойтахт жамоаларидан бирига ўтишга яқин келган эдингиз, ўша қайси клублигини айта оласизми?


- Тўғрисини айтсам 2014 йил охирида Самвел Бабаян “Пахтакор”га чақирганди. Ўша пайтлар клубда ҳужум чизиғида ижрочилар кўп эди. Захирада қолиб кетаман деб ўйлаб рад жавобини берганман.


- Мураббийликни бошлаш арафасида турибсиз. Хориждан ва ўзимиздан қайси мутахассиснинг иш услуби ва тактикаси ёқади?


- Ички чемпионатимиздан Рўзиқул Бердиевнинг услубини яхши кўраман. Мана, “Насаф” неча йилдан бери ҳар хил кунларни бошидан ўтказди. Лекин, жамоа барқарорликни сақлаб қолмоқда. Тўғри, охирги йилларда натижалар пасайган бўлиши мумкин. Ўйин томонлама барқарорлик бор. Рўзиқул ака ёшларни олдига яхши ва юқори савиядаги легионерларни тўплаб жамоани шакллантиради. Хориждан Юрген Клоппнинг тактикаси ва ўйинни йўлга қўйиши маъқул келади.

- Ўзингиз мураббийлик фаолиятингизда, бошқараётган жамоангизда қандай услубни йўлга қўймоқчисиз?


- Бу ҳақида ўйлаб кўрганим йўқ. Бироқ, жамоамни бир услуб остида шакллантиришни мақсад қилганман. Бу ҳозирча сир бўлиб қолсин, кейинги интервьюларда бу борада яна батафсил гаплашамиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика