

Бугун "бьянконери" Игор Тудорни ишдан бўшатди.
Журналист Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, "Ювентус" "Рома", "Зенит", "Интер", "Наполи" ва Италия терма жамоасининг собиқ мураббийи Спаллетти билан дастлабки музокараларни бошлади.
Шунингдек, клуб ҳануз Роберто Манчини номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. У аввал "Интер", "Манчестер Сити", "Зенит" ва Италия терма жамоасида ишлаган. Раффаэле Палладино варианти эса ҳозирча устувор ҳисобланмаяпти.



