UZ

Сўнгги янгиликлар

04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  12 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  16 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  7 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  1 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  3 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8

Зоҳир Пиримов: “Олмалиқ” клубини тарк этдим, десам ҳам бўлади” Янгиликлар

Зоҳир Пиримов: “Олмалиқ” клубини тарк этдим, десам ҳам бўлади”

Теглар :  Зоҳир Пиримов
“Олмалиқ” клуби келаси йилги чемпионат баҳслари учун қишки йиғин машғулотларини бошлаб юборди.

Игорь Шквирин жамоани тарк этганидан сўнг, унинг ўрнига Виктор Кумиков таклиф этилди. “Кончилар” янги мавсумга тайёргарликни ушбу мураббий қўл остида ўтказмоқда. Лекин жамоа сардори Зоҳир Пиримов клуб машғулотларида қатнашмаяпти. Бунга, футболчининг “агар Игорь Шквирин жамоадан кетса, мен ҳам клубдан кетаман” деган гаплари сабаб бўлиши мумкин. 

“Айни дамда жамоа билан машғулотларда қатнашмаяпман. “Олмалиқ” клуби билан тузган шартномам шу йилнинг 30 декабрь куни ўз ниҳоясига етади. Айрим жамоалардан менга нисбатан қизиқишлар бўлмоқда. Лекин ҳозирча ҳеч ким жиддий таклиф билан чиқмади. “Олмалиқ” клубини тарк этдим, десам ҳам бўлади. Тўққиз йил бир жамоада тўп тепиб, кейин ушбу клубни тарк этиш жуда ҳам оғир. Юрагимнинг бир парчаси “Олмалиқ”да қолган. Қайси жамоага бориб қўшилишим янги йилдан сўнг маълум бўлади. Ҳозирча уйимда дам оляпман”, - дейди “Олмалиқ” жамоаси футболчиси Зоҳир Пиримов 

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика