

Олдиндаги ўйинлар олдидан собиқ футболчи Зоҳир Пиримов фикрларини билдирди.
"Насаф" — "Бухоро"
Бу ўйинда "Бухоро" кўпроқ қарши ҳужумларга таяниб ўйнаса керак. "Насаф" эса ҳар қандай ҳолатда бўлмасин, биринчи рақам бўлиб ўйнайди. Бу ўйинда "Насаф"га озроқ устунлик берган бўлардим.
"Пахтакор" — "Машъал"
"Пахтакор" — фаворит ва ҳозирга келиб анча яхши формага тушиб олди. Жамоа ҳозир кўтаринки руҳда. Таркиблар борасида ҳам анча фарқ бор. "Машъал" бу ўйинда чуқур ҳимояланиб, қарши ҳужумда имкониятини кутади, деб ўйлайман.
Қизилқум — Сўғдиёна
Бу ўйинда битта гол ҳаммасини ҳал қилиши мумкин. Стандарт вазиятлар ҳам катта рол ўйнайди, балки дуранг натижа ҳам кутсак бўлади.



