UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 20:20Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 2:0 (матнли трансляция)  11 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  7 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  14 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  2 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0

Зоҳир Пиримов: “Олмалиқ” клубини тарк этдим, десам ҳам бўлади” Янгиликлар

Зоҳир Пиримов: “Олмалиқ” клубини тарк этдим, десам ҳам бўлади”

Теглар :  Зоҳир Пиримов
“Олмалиқ” клуби келаси йилги чемпионат баҳслари учун қишки йиғин машғулотларини бошлаб юборди.

Игорь Шквирин жамоани тарк этганидан сўнг, унинг ўрнига Виктор Кумиков таклиф этилди. “Кончилар” янги мавсумга тайёргарликни ушбу мураббий қўл остида ўтказмоқда. Лекин жамоа сардори Зоҳир Пиримов клуб машғулотларида қатнашмаяпти. Бунга, футболчининг “агар Игорь Шквирин жамоадан кетса, мен ҳам клубдан кетаман” деган гаплари сабаб бўлиши мумкин. 

“Айни дамда жамоа билан машғулотларда қатнашмаяпман. “Олмалиқ” клуби билан тузган шартномам шу йилнинг 30 декабрь куни ўз ниҳоясига етади. Айрим жамоалардан менга нисбатан қизиқишлар бўлмоқда. Лекин ҳозирча ҳеч ким жиддий таклиф билан чиқмади. “Олмалиқ” клубини тарк этдим, десам ҳам бўлади. Тўққиз йил бир жамоада тўп тепиб, кейин ушбу клубни тарк этиш жуда ҳам оғир. Юрагимнинг бир парчаси “Олмалиқ”да қолган. Қайси жамоага бориб қўшилишим янги йилдан сўнг маълум бўлади. Ҳозирча уйимда дам оляпман”, - дейди “Олмалиқ” жамоаси футболчиси Зоҳир Пиримов 

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика