

“Роналду ўз ўйнаган жойларда ҳеч қачон етакчи бўлмаган ва бундай бўлмайди ҳам. У компанияга ўхшаш, унинг учун даромад жамоанинг муваффақиятидан кўра муҳимроқ ҳисобланади.
Криштиану шерикларини ўзи билан етаклай олмайди, у доимо гол уриш учун жамоадошларидан тўп оширишни кутади. У жамоавий ўйинчи эмас, у фақат ўзини ўйлайди.
Агар натижалар ҳақида гапирадиган бўлсак, “Ювентус” у билан олдингидан кўра яхшироқ бўлолмади, Чемпионлар Лигасида эса аввалгидан ҳам ёмонроқ иштирок этишди. Шу боис “Ювентус” ва Роналду учун энг яхши қарор бу хайрлашиш бўлади”, дейди Мауро.



