“Ювентус” собиқ аъзоси: “Роналду ҳеч қаерда етакчи бўлмаган ва бўлмайди ҳам”

Eldor Akmurzayev
13 апр 2021, 21:20
Туринликлар собиқ ярим ҳимоячиси Массимо Мауро “Юве” форварди Криштиану Роналду ҳақида кескин фикр билдирди.

“Роналду ўз ўйнаган жойларда ҳеч қачон етакчи бўлмаган ва бундай бўлмайди ҳам. У компанияга ўхшаш, унинг учун даромад жамоанинг муваффақиятидан кўра муҳимроқ ҳисобланади.

Криштиану шерикларини ўзи билан етаклай олмайди, у доимо гол уриш учун жамоадошларидан тўп оширишни кутади. У жамоавий ўйинчи эмас, у фақат ўзини ўйлайди.

Агар натижалар ҳақида гапирадиган бўлсак, “Ювентус” у билан олдингидан кўра яхшироқ бўлолмади, Чемпионлар Лигасида эса аввалгидан ҳам ёмонроқ иштирок этишди. Шу боис “Ювентус” ва Роналду учун энг яхши қарор бу хайрлашиш бўлади”, дейди Мауро.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›