"Ливерпуль" Алиссонни таркибда сақлаб қолмоқчи

Sherzod Nurmatov
29 май 2026, 14:25
"Қизиллар" "Ювентус" қизиқишига сабаб бўлаётган дарвозабон Алиссонни олиб қолиш истагида.

Инглиз клуби 33 ёшли бразилиялик 2027 йилнинг ёзигача амал қиладиган шартнома муддати тугагунига қадар жамоада ўйнашини истайди.

Аввалроқ ОАВда Турин клуби Алиссонга йилига 5 миллион евролик маош билан 3 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёрлиги айтилганди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 17 миллион еврога баҳоламоқда.

Алиссон 2018 йилдан бери "Ливерпул"да ўйнаб келмоқда. Посбон 2025/26 йилги мавсум барча турнирларда 35 ўйинда майдонга тушиб, улардан 13 тасида дарвозасини дахлсиз сақлаган ва 37 та гол ўтказиб юборган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com