"Хоффенхайм" хўжайини коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш устида ишламоқда

Alisher
17 мар 2020, 13:35
"Хоффенхайм" хўжайини Дитмар Хоппга тегишли компаниялардан бири коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш устида ишламоқда.

Хабар қилинишича, ушбу ишлар январь ойидан бошланган. Хопп вакцина устида ишлаётган CureVac компаниясининг 80% акциясига эгалик қилади.

"Бу Паул Эрлихга боғлиқ (Германия вакциналар ва биотиббиёт воситалари бўйича федерал институт).

Дастлаб уни ҳайвонларда синаб кўриш керак, кейин одамларда", - дейди "Хоффенхайм" хўжайини.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Германия чемпионати доирасидаги "Хоффенхайм" - "Бавария" (0:6) ўйинида Хопп номига номаъқул сўзлар янграган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport1.de