УЕФА “Барселона” – “Наполи” ўйини қаерда ўтишига аниқлик киритди

Eldor Akmurzayev
30 июл 2020
Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган жавоб баҳси режалаштирилганидек Каталонияда бўлиб ўтади.

Жамоалар ўртасидаги илк баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. “Камп Ноу”даги беллашув эса 8 августга белгиланган. Аввалроқ, Каталонияда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар ортиб бораётгани туфайли “Барселона” – “Наполи” учрашуви Лиссабонга кўчирилиши кўриб чиқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

УЕФА бугун Испания Қироллиги футбол федерацияси билан боғланиб, бўлажак учрашув ўтказилишига ҳеч қандай хавф йўқлигини аниқлаб олган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: EFE