UZ

Сўнгги янгиликлар

00:52Италия А серияси янги мавсуми бошланиш санаси маълум  0 00:32Бензема: “Роналдо менга футболни севишни ўргатган”  5 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:53“Ман Сити” Кулибали ва Пау Торресни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда  1 23:25Остон Ўрунов «Спартак» сафида тиббий кўрикдан ўтди. Трансфер ҳақида яқин икки кун ичида эълон қилинади  18 23:17Ёзги трансферлар вақтида “Челси”ни 10 нафар футболчи тарк этиши мумкин  6 22:51Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  30 22:47Қатар. "Қатар" СК дуранг ўйнади, Рашидовдан ассист  19 22:42"Металлург" клуби футболчиларида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланди  7 22:27"Ювентус" "Лион" тўсиғидан ўта олишига 5 сабаб   19 21:53"Барселона" Тринкауни 60 миллион еврога сотмади  10 21:3515 ёшли футболчи "Боруссия Д" асосий таркибига қўшилиши мумкин   12 21:19"Арсенал" Обамеянгга уч йиллик шартнома таклиф этади   2 21:13Санчо рози бўлди. У МЮ билан 5 йиллик шартнома имзолайди  29 21:02Венгер Чемпионлар Лигасида қайси клубларни фаворит деб билади?   7

ТОП-10. Бу футболчилар билан грандлар қизиқмагани маъқул Янгиликлар

ТОП-10. Бу футболчилар билан грандлар қизиқмагани маъқул

Бугун эътиборингизга баҳсли бир мавзуни тақдим этмоқчимиз.

Замонавий футболнинг нархи осмон юлдузларининг барчаси ҳам энг зўрлар қаторида бўлишга лойиқми? 

Қуйида санаб ўтадиган футболчиларимиз ҳақида трансфер янгиликларини кўп бор учратгансиз ва ўқияпсиз. Уларни умумий нархи бир миллиард еврога етади, лекин алоҳида оладиган бўлсак, бу футболчилар янги жамоаси ўйинини буткул ўзгартириб юбора олмайди. Ваҳоланки, бу футболчиларни арзонга сотиб олиб бўлмайди ва яна яхшигина ойлик маош тўлаш ҳам талаб этилади.    


Рахим Стерлинг
Трансфернинг тахминий нархи: 160 млн евро

Санчони футболчи сифатида имкониятлари ҳақида гапирсак, бу ёғига ўсмайди дейиш ҳозирча нотўғри бўлади. Лекин Зидан ва Перес Рахимни сотиб олиш ниятида бўлсалар, етти ўлчаб, бир кесишларини маслаҳат берамиз. Стерлинг Гвардиоланинг қатъий тактик схемасида, мураббий ҳар бир футболчига деярли қўли билан ҳар бир ҳаракатни тушунтириб берадиган вариантда фойда келтиради. Лекин Англия термасида етакчиликни қўлга олиб, жамоани ортидан эргаштириш зарур бўлса, ёки рақиблар Хосеп режаларини бузиб юборса, Рахимнинг буюк футболчилигига шубҳалар пайдо бўла бошлайди. Стерлинг бу рўйхатдаги қолганлар каби яхши футболчи. Лекин "Реал"ни ўзгартириб юбора оладиган инсон эмас. Агар МС ЕЧЛдан четлатилиши ўз кучида қолса, "Ливерпуль" тарбияланувчиси жамоасини алиштириш ҳақида ўйлаб қолади, лекин у ўрнини босиб бўлмайдиган футболчи эмас.  


Филиппе Коутиньо
Трансфернинг тахминий нархи: 90 млн евро.  

Рахим борасида, АПЛдан бошқа чемпионатлар грандлари таркибида кўрмаганимиз сабаб, баҳслашиш мумкин бўлса, Коутиньо нафақат АПЛда балки "Барселона" ва "Бавария"да ҳам тўп тепди. Натижаси барчага маълум. Ҳозир "Тоттенхэм" ҳам уни сотиб олиш ҳақида иккиланиб, ўйлаб қолди. "Бавария" ундан воз кечиши аниқ – Коутиньога шунчаки жой йўқ, Мюллер, Коман, Гнабри ва яна Сане кутилмоқда. "Ливерпуль" ҳам шунга ўхшаш сабаблар туфайли бразилияликни ортга қайтармайди, қўшимчасига трансфер нархи. Бартомеу Филиппени сотиб олган куни фаолиятини барбод қилди. Энди ҳеч бир клуб футболчига қараркан, қачонлардир "Интер"даги даврни унутгандек, "Барселона"даги омадсизликларни унута олмайди. Афсус, лекин Филиппе "Ливерпуль"да ўз ўрнига эга яхши футболчи эди. Ким билади дейсиз, балки у ҳам ҳудди "Сити"даги Стерлинг каби – мураббий ва схема туфайли шундай бўлгандир.  


Лерой Сане
Трансфернинг тахминий нархи: 80 млн евро  

Шартнома муддати якунланаётгани сабаб Сане янги жамоасига бироз арзонроққа тушади, лекин умуман олганда Леройнинг трансфер нархи ҳам жуда баланд. "Бавария" — Сане ўзини кўрсатиши мумкин бўлган, "Манчестер Сити"дан бошқа ягона клуб. Аммо футболчи учун жуда катта сумма тўлашса, мюнхенликлар афсусланишади. Лев Германия термасидан қувган ва танасига ўзининг сурати акс этган катта татуировкаси бор инсоннинг – тан олинг, эгоси жуда кучли ва буюк клубнинг муҳим футболчиси бўлиши мушкул. "Манчестер Сити" бундай статусга ҳали ҳам лойиқ эмас. Шунинг учун "Бавария" нега арзонроққа Санени олиб кетмоқчию, нега Гвардиола уни бериб юбораётганини тушиниш мумкин. Лерой – жуда иқтидорли футболчи, лекин жамоа ичида муаммоларни юзага келтириши мумкин. Сане характери бошқачароқ бўлганида, биз янги Роббен ҳақида гаплашаётганимизга ишонган бўлардик, бироқ ҳозирча бу янги Ўзил – жуда кўп нарса қўлидан келади, лекин бор иқтидорини намоён қилмайди.  


Нголо Канте
Трансфернинг тахминий нархи: 90 млн евро

Канте – кўпчиликнинг севимли футболчиси, ажойиб инсон. Лекин унга бўлган муносабатимизга Нголо бошидан ўтказган қийинчиликлар ва унинг камтарлиги таъсир ўтказгани бор гап. Лекин Нголо иккинчи Макелеле эмас. Клод майдонда кўзга ташланмасада, "Реал" каби буюк клубнинг муҳим детали бўла оларди. Канте "Ювентус", "Бавария" ёки "Реал"ни ўзгартириб юбориши қийин. Нголонинг акаси икки йил олдин ҳали ёш бўлишига қарамай оламдан кўз юмди, шунинг учун ҳам Канте пандемия туфайли яқинларини йўқотишдан жуда қўрқди – карантин вақтида шамоллаб қолди ва тест натижалари салбий чиқсада, машғулотларда қатнашишга қўрқарди. Буни тушунса бўлади, ҳар биримиз бундай вазиятда саросимага тушиб қолсак ажаб эмас. Лекин бундай характердаги футболчи гранд жамоанинг етакчиси бўлиши деярли имконсиз. Канте керакли футболчилардан бири, лекин сўнгги ЖЧда у Франциянинг энг муҳим футболчиси, ёки етакчиси эмасди. "Лестер" ва "Челси"да чемпионлик мавсумларида у кўпроқ топшириқларни яхши бажарувчи тартибли жангчига ўхшарди. Лекин "Ювентус", "Бавария", "Барселона" ёки "Реал" каби грандлар Кантени қўлга киритиб, чинакам етакчига эришишларига ишониш бироз мушкул.  


Маркус Рэшфорд
Трансфернинг тахминий нархи: 150 млн евро

Англиялик футболчи ички ҳужумчи бўлиб қолиши мумкин, ҳудди ўтмишнинг машҳур ҳужумчиси Ширер каби. Айни дамда Рэшфорд – Канте сингари зўр инсон. Карантинда Маркус волонтёролар ёрдамида акцияни бошлаб берди. Натижада ҳар ҳафта камтаъминланган оилаларнинг миллионлаб болалари қорни тўйиб овқат еди, бунинг учун Маркусга раҳмат ва қойил дейишимиз мумкин. Сабаби у ўзининг пулини берибгина қолмай, бошқаларни ҳам бу ишга жалб эта олди. Рэшфорд меҳнат қилишдан тўхтаб қолмаса, "Манчестер Юнайтед"нинг афсонасига айланиши мумкин. Лекин МЮ билан Англия чемпиони бўлиши аниқ эмас. У қанчалик яхши ўйин кўрсатмасин, мисол учун "Барселона" Маркусга қизиқиб қолиши ҳақидаги гапларга ишониш бироз қийин. Англиянинг бошқа клубларига йўл ёпиқ, "Ювентус"да ўйнаб кетиши мушкул. Албатта, туғма қобилияти унга Евро-2020"да порлаши учун етарли бўлиши мумкин, лекин Маркус табиатан Оуэнга ўхшаб кетадигандек – бошқа клубга ўтишдан аввал, яхшилаб ўйлаб кўргани маъқул.   


Эмерик Ляпорт
Трансфернинг тахминий нархи: 50 млн евро


"Барселона" Эмерикни ҳимоя марказида Пикенинг янги шериги сифатида таклиф қилса хато қилади. Каталонияликлардан ҳеч бўлмаса Гвардиоласи билан устунликка эга "Манчестер Сити" таркибида ҳам Ляпорт имкон берилса Ван Дейк бўла олишини исботлаб бера билмади. Ваҳоланки уни ҳам деярли шунча пулга сотиб олишганди. Ляпортнинг жароҳатлари, нархи ўйинда етакчилик қила олмаслиги Дешамни ҳам Франция термасида қолган вариантларни унутиб, айнан Эмерикка ҳимояни ишона олмаётганига сабаб бўлмоқда. Бундан кўриниб турибдики, яна бир француз, фақатгина басклар юртида улғайган Эмерик топ клубларга керак эмас. Ҳаттоки ПСЖ ҳам Эмерикени сотиб олса, ҳозирги даражасидан юқорилаб кетмайди.  


Харри Кейн
Трансфернинг тахминий нархи: 150 млн евро


Кейн АПЛ ўртамиёна клубига кўп нарса бериши мумкин. Лекин у "Барселона", "Ювентус", "Реал" ёки "Бавария" мухлислари орзу қиладиган ҳужумчи эканлигига шубҳа бор. Мисол учун, ўша Левандовски билан таққосласак ҳам ўртадаги фарқ катта. Роберт чинакам жангчи, чемпион, ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, жисмонан ўта бақувват, худди Роналду сингари. Кейн эса титулни қўлга киритиш учун энг яхши имкониятни АПЛни Варди ютганига бой берганди. ЕЧЛ бош совринини эса Харри "Ливерпуль"га совға қилди. Ахир аввалига кўп нарса Почеттино режаси бўйича кетаётганди. Ўша одатда иккинчи планда қолиб кетадиган Фирмино ҳам гранд клубларга Харридан кўра кўпроқ керак. Леви эса жамоа етакчисига шундай нарх белгилайдики, унча-мунча харидор уни сотиб олиш фикридан қайтиб кетади. 


Пауло Дибала
Трансфернинг тахминий нархи: 90 млн евро
 


Пауло яхши футболчи бўлишига қарамай, "Ювентус" мухлислари алдашимизга имкон беришмайди, Карлос Тевес даражасига ҳали чиққанича йўқ. Тўғри, Тевесга балки стабиллик етишмагандир лекин у ҳақиқий йиртқич эди, жамоасини ортидан эргаштира оларди. Дибала эса бундай характерга эга эмас. Бэйл билан барчага маълум сабабларга кўра, грандлар ортиқ қизиқмасада, Дибала вақти-вақти билан "Ювентус"дан бошқа топ клублар ҳам ишонч билдирмоқчи бўлган ўйинчилар қаторидан ўрин эгаллайди. Аммо Пауло бир ўзи ўйин тақдирини 180 градусга буриб юбора оладиган ўйинчилар сирасига кирмайди. Дибала зўр футболчи, лекин унга доим нимадир етишмайдигандек. Балки рўйхатимизнинг кейинги футболчиси сингари бор эътиборини футболга қаратишдир?  


Усман Дембеле
Трансфернинг тахминий нархи: 85 млн евро

"Ювентус" "Барселона" тажрибасидан кейин Дембелега ишонч билдирармикин? Усман "Боруссия"дан жанжал билан кетди ва янги жамоасига ўзига хос ишора қилганди – муаммоларга тайёр туринг дегандек. Вингер ҳар икки оёғида бирдек яхши ўйнай олиши мумкинлигини юз марта қайтарганингиз билан, янги "Барселона" қурилишида унинг улуши кўринмаса нима наф? Ёш французга ақлбовар қилмас сумма тўлаган Бартомеу амалда Неймар 2.0 версиясини қўлга киритмади. Ҳозирга келиб дунёнинг барча скаутлари "Барселона" Дембелени машғулотга кечиккани учун жаримага тортганини яхши билади. Маҳаллий ОАВ вакиллари Месси ва Суарес Дембеле ҳақиқий футболдан кўра, вирутал ўйинларни кўпроқ яхши кўришига тоқат қила олмаслигини таъкидлашдан чарчамаяпти. Нима бўлганда ҳам, қанот футболчисининг нархи сезиларли тарзда тушиб кетди. Франция терма жамоасида ҳам Дешам Усманга етакчи сифатида қарамаслиги турган гап, терма жамоа кўп ўйин ўтказмаслиги ва у ерда омадли ўйинлар кўпроқ бўлишига қарамай. Бироқ узоқ муддатга Дембелега жамоа етакчиси сифатида қараш мантиққа тўғри келмайдиганга ўхшайди.   


Поль Погба
Трансфернинг тахминий нархи: 100 млн евро


"Ювентус" Погбасиз ҳам аввалги даражасини йўқотиб қўйгани йўқ, МЮ эса қанчалик ҳаракат қилмасин Поль билан шонли даврини ҳозирча қайтара олмади. Коутиньо каби Погба ҳам – қиммат лекин амалда қанчалик фойдали эканлигига шубҳа маувжуд бўлган футболчилар сирасига киради. Жаҳон чемпиони чиндан иқтидорли, юқори даражадаги футболчи, лекин хавбек — катта клубга фойдасидан зарари кўпроқ тегиши мумкин. Футболчи агенти кимлигига қизиқсак, музокаралар ҳам осон бўлмаслиги турган гап. "Реал"ни ҳам, "Ювентус"ни ярим ҳимоячи янги даржага кўтариб қўёлмайди. Андреанинг узоқ масофага аниқ голли узатмаларини такрорлашга уринсада, у Пирло эмас. У Кроос ҳам эмас, сабаби Полга Тонини буюк футболчи қилган жиҳат - метин интизом етишмайди. Ҳозир "Ювентус" ёки "Реал" олдида турган энг тўғри йўл бу Погбани МЮдан олиб кетиш фикридан воз кечиш. "Қизил иблислар"нинг олдида эса энг яхши йўл қолмади, улар аслида Погбани ўша вақт учун рекорд 110 млн фунт стерлингга сотиб олмаслик эди. Янги келган Бруну Фернандеш инглизларнинг ўйинига француздан кўра кўпроқ таъсир ўтказа олади. Балки, Погба келажакда ўз қарашларини ўзгартириб, футболни биринчи ўринга қўйса – масалан Мадрид ёки Туринга кетиб, футболдан завқ олиш учун ойлиги камайишига рози бўлса, янги жамоада Каземиро режимини ёқиб, чин дилдан меҳнат қилса – мухлислар фикри ва муносабати ўзгарар. Ҳозирча эса Поль буюк бўлишига ишончдан кўра шубҳалар кўпроқ. Тўғри, Зидан ҳамюртининг ўта муҳим футболчилигига ишонади, лекин бунинг ўзи камлик қилиши мумкин.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+2   
09 июн 20:53:50
HAZARDEDEN
Kante qora ish qiladigan uyinchi jamoani tortadiganmas Chelsea fransiyani uyinini kurasang kante kurinmidi lekin kenteni uyinini kuzatsang fransiya Chelsea kurinmiydi
+1   
09 июн 23:07:50
Nabijon Murotov
Dembele, Koutinyo, Dibala,Sane, Reshford borasda bu fikrga qo'wilaman. Laportdan hech kim yetakchilikni kutmaydi shundog'am. Pogba bilan Sterling o'rtacha. Pogba Yuveda daxshat o'ynagan, sterling ham chakkimas umuman olganda.
+1   
09 июн 23:04:20
Nabijon Murotov
Kante bilan Keyn top daraja! Masalan Barsa har yili CHLda yeb qo'ygan, agar hujumda Keyn bo'ganda javob nimadir o'zgargan bo'lardi. Kante bilan esa 1 kishi ko'p o'ynayotgandek bo'lasiz, u 2 o'yinchini ishini qila olad.
   
09 июн 23:14:58
Phenomenal
Phenomenal фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bir ikki futbolchini aytmasa, qilgan hammasiga qoʻshilsa boʻladi. Tarjima uchun rahmat Nozimaxon!
qilgan degan soʻz qolgan deb oʻqilsin!
   
09 июн 23:14:15
Phenomenal
Bir ikki futbolchini aytmasa, qilgan hammasiga qoʻshilsa boʻladi. Tarjima uchun rahmat Nozimaxon!
   
09 июн 22:19:24
Forever Man United
Eski maqolaga biroz özilardan qöshib köchirib qoyibsizlar ku.
Bu fudbolchilar öz jamoalari uchun köp ishga qodir. Lekin qaysi fudbolchi ertaga qanday futbol öynaydi buni vaqt körsatadi. Iltimos Chempionat.asia hodimlari öz ustilarda ishkelar saytni obrösi tushib ketyabdi . Biroz ijodiy va real yondashuvlarni kutib qolamiz .
   
09 июн 20:58:50
SerAlex
Bu futbolchilar top klublarning yetakchisi bo'la oladi deb hech kim kafolat bera olmagani kabi, bo'lolmaydiyam deyolmaydi
   
09 июн 20:12:20
Chelsea and Pakhtakor
kim yozdi ôzi buni Vangami ili uni shogirti?? ertega nima bolishini xich kim bilmidi shunchun bunaqa sayoz maqola keremas
   
09 июн 19:44:24
Tolka APL + BAYERN
yoqmadi. hammasi daxshat futbolchi
   
09 июн 19:43:48
Dilshodbek0303
Sayozlashib ketayapsizlar chempionat.asia... Jiddiyroq loyiha qililar...
   
09 июн 19:37:11
sheyx ▪️
{|més que un club|} фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yemapti oxirigacha o‘qimadim chunki kecha yo ilgargi kuni stadionda o‘qigandim bu bir oddiy muhbir yoki futbol muhlisini gaplari holos yaxshiroq ishlar qilishilar mumkin boshqalardan olish shartmas
Ман бошини укидим кейн 2 3та тахлилдан сунг укигим хам келмай колди. Бу рус сайтидан олинганлиги куриниб турипти лекин айтганингиздек булар шунчаки тахминлар
   
09 июн 19:09:39
{|més que un club|}
Yemapti oxirigacha o‘qimadim chunki kecha yo ilgargi kuni stadionda o‘qigandim bu bir oddiy muhbir yoki futbol muhlisini gaplari holos yaxshiroq ishlar qilishilar mumkin boshqalardan olish shartmas
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг