UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   15

Тоҳир Кападзе: “Муваффақиятли ўйинларимизнинг замирида меҳнатларимиз ётибди” Янгиликлар

Тоҳир Кападзе: “Муваффақиятли ўйинларимизнинг замирида меҳнатларимиз ётибди”

Бу йил биринчи лиганинг “Шарқ” минтақасида ҳар йилгидан кўра мазмунли ва ижобий иштирок этаётган “Қўқон-1912”нинг қайд этаётган натижалари таҳсинга лойиқ.
Сабаби жамоа жорий мавсум мухлисларини қувонтирмоқда. Айниқса жамоа бошқарув постига Тоҳир Кападзе келганидан сўнг, натижалар ижобий томонга ўзгара бошлади. Айни пайтда эса “Қўқон-1912” турнир жадвалида 2-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. Куни-кеча қўқонликлар биринчи лиганинг “штатли” иштирокчиси “Оқтепа”ни йирик (4:1) ҳисобда мағлубиятга учратди.

- Тоҳир Вейсалович, жамоа бошқарувини қўлга олганингиздан кейин, “Қўқон-1912” кетма-кет ғалабаларга эришди. Бунинг натижасида жамоанинг турнир жадвалидаги ўрни ҳам тез фурсат ичида ижобий томонга ўзгарди. Бунга қандай эришилмоқда?

 - Муваффақиятли иштирокимизнинг замирида биринчи навбатда, меҳнатларимиз ётибди деб ўйлайман. Машғулотларда ранг-барангликка қўл уришимиз ва тинимзсиз ҳаракатлар натижасида жамоа турнир жадвалида юқори ўринлар учун курашадиганлар қаторидан жой олди. Бунда барчанинг ҳизмати бор. Клуб раҳбариятидан тортиб, футболчиларгача.

- Жамоада иш бошлаганингиздан сўнг, футболчилар шу кунгача қанчалик ўсишга эришди?

- Албатта, йигитларда скзиларли ўсиш кўзга ташланмоқда. Буни қайд этаётган натижаларимиздан ва турнир жадвалидаги эгаллаб турган ўрнимиздан ҳам билиб олиш мумкин. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Боиси олдинда ҳали кўплаб учрашувлар кутиб турибди. Ўйлайманки, шогирдларим ўйиндан ўйинга янада ўсади.

- Клубда иш бошлаганингиздан кейин, натижанинг ижобий томонга ўзгартириш учун кўпроқ нималарга эътибор қаратдингиз?

 - Юқорида айтиб ўтганимдек, таркибда асосан маҳаллий ёшлар ҳаракат қилмоқда. Айни пайтдаги ихтиёримизда бўлган футболчилар билан биринчи босқич якунигача иштирок этишга мажбурмиз. Демоқчиманки, ҳозир таркибда кўшимча ўзгаришлар қила олмаймиз. Жамоада дастлаб футболчиларнинг руҳий холатини яхшилашга киришдик. Бундай пайтда йигитларнинг ўз кучларига бўлган ишончини ортиши муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса машғулотларда ҳам жиддий ўзгаришларга қўл урдик. Махсус дастурлар ишлаб чиққан холда, шу тизим асосида иш олиб бормоқдамиз. 

- Иккинчи босқич ўйинларига таркибни бироз кучайтириш орқали киришилса керак. Ҳар холда “жанг”нинг энг асосийси айнан ушбу босқичдан старт олиши таҳмин қилинмоқда. Шу боис айтингчи, селекция жараёнида кўпроқ қайси чизиқларни кучайтиришни режалаштиргансиз?

- Табиийки таркибни кучайтириш ишлари олиб борилади. Бу борада янги футболчилар асосан Фарғона вилоятидан бўлади. Четдан ўйинчи олиб келиш ниятимиз йўқ. Вилоятнинг асосий жамоаси “Нефтчи” иккинчи даврада таркибини кучайтириш учун хорижлик футболчиларни олиб келиши мумкин. Шунда жамоа ўйинига мос келмаган айрим ўйинчиларни “Қўқон-1912”га жалб этиш орқали сафимизни кучайтиришни ўйлаб турибмиз.

- Айни пайтда қўл остингизда тўп сураётган ёш футболчиларга олий лигадан совчилар келса, уларни қўйиб юборасизми ёки таркибда олиб қолишга ҳарақат қилинадими?
- Йўқ, агарда ўша футболчимиз олий лига жамоасида ўйнаб кета олишига ишонса унга омад тилаймиз. Футболчимиз олий лигада ўйнаса бундан фақат хурсанд бўламиз.
 

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика