Тур голини урган Убайдуллаев: "Голимни отамга бағишлайман"

Aslanov Jasurbek
16 июн 2020
"Металлург" ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаевнинг кеча "Локомотив" дарвозасига акробатик тарзда урган голи сайтимиз томондан тур голи дея эълон қилинди.

Видео Суперлига. Тур голи - Шаҳзод Убайдуллаев

Тўп киритган вазият ва голини кимга бағишлагани ҳақида иқтидорли форвард сайтимиз муҳбирига маълум қилди.

"Аввало эътибор учун катта раҳмат. Урган голимни биринчи галда отамга бағишлайман. Чунки, улар футболчилик фаолиятлари давомида кўп бор акробатик тарзда гол урганлар. Умуман олганда машғулотларда бунинг устида кўп ишлайман. Машғулотларда қилинган меҳнатни самараси кеча расмий баҳсда мевасини берди. Тўп менга келиши билан иккиланмай қайчи услубида зарба йўллашга қарор қилдим. Аслида бу йўналиш менга бегона эмас. Ўтган мавсумда айрим беллашувларда шунақа голлар урдим. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Ҳар бир турда гол уриб жамоамга фойда келтиришни истайман",- дейди Шаҳзод Убайдуллаев.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia