UZ

Сўнгги янгиликлар

15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  0 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  5 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  15 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  10 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  32 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  10

Суперлига. Тур голи - Шаҳзод Убайдуллаев Янгиликлар

Суперлига. Тур голи - Шаҳзод Убайдуллаев

Узоқ танаффусдан кейин қайта бошланган Coca Cola Суперлигада 4-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Аввалроқ тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб бораяпмиз.

Видео «Тезкор студия»: Кун ўйинлари таҳлили, тур сенсацияси ҳамда ўзбек футболидаги муаммоли тенденция ҳақида Беғамов ва Кошелев фикрлари


Ортда қолган 4-турнинг энг чиройли голи деб "Металлург" аъзоси Шаҳзод Убайдуллаевнинг қайчи услубидаги зарбасини топдик. Бекободликлар Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлишди ва кутилмаганда сафардан йирик ғалаба билан қайтишди. Убайдуллаев ўйинни захира ўриндиғида бошлади ва 57-дақиқада Зоҳид Абдуллаевнинг ўрнига майдонга тушди. Орадан 9 дақиқа ўтиб шедевр муаллифига айланди. Дониёр Нарзуллаевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Шаҳзод қайси услубида Игнатий Нестеров дарвозасига жойлаб қўйди.

Шу тариқа, Шаҳзод Убайдуллаев 4-турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди. Эслатиб ўтамиз, у ортда қолган 4 турнинг барчасида майдонга тушган ва битта гол уриб, битта голли пас берган.




P.S. Убайдуллаев учун қайчи услубида гол уриш бегона эмас. Ёдингизда бўлса у ўтган мавсум "Андижон" таркибида "Динамо"га қарши баҳсда ҳам шундай услубда гол урганди.

Суперлига. Тур дарвозабони - Александр Лобанов

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика