UZ

Сўнгги янгиликлар

00:59ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 0:0 (матнли трансляция)  2 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  3 00:39ЕЧЛ. Дастлаб баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  45 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  3 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  3 00:01"Атлетико" — "Тоттенхэм" ва "Аталанта" — "Бавария" ўйинлари учун таркиблар маълум  7 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  17 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  26 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  150 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  5

Суперлига. Тур дарвозабони - Александр Лобанов Янгиликлар

Суперлига. Тур дарвозабони - Александр Лобанов

Узоқ танаффусдан кейин қайта бошланган Суперлигада 4-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Бироз аввал тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб борамиз.

Фото Суперлига. Тўртинчи тур рамзий терма жамоаси

Ортда қолган 4-турнинг энг яхши дарвозабони деб "Металлург" аъзоси Александр Лобановни топдик. Бекободликлар Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлишди ва кутилмаганда сафардан йирик ғалаба билан қайтишди. Учрашув давомида Лобанов камида 3 бор жамоасини голдан қутқариб қолди. 1-бўлимда Темурхўжа Абдухолиқовнинг жаримадан тепган тўпини қайтарганди, 54-дақиқада эса турнинг энг яхши сейвини ижро этди. Ўша вазиятда Даврон Умиров иккинчи темпда тўпни кучли зарб билан "Металлург" дарвозаси томон тепди. Александр тўп кетаётган йўналиш тарафга отилишни бошлаган бир лаҳзада Погребняк уни қарама-қарши томонга буриб юборди. Жуда ҳам ноқулай ҳолатда қолганига қарамай Лобанов тез реакция кўрсатди ва тўпни уриб юборди. Агар ўша ҳолатда у тўпни қайтара олмаганда ўйин умуман бошқача тус олиб кетиши ҳам мумкин эди. Бундан ташқари, 77-дақиқада Абдухолиқов бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётганда ҳам тўпни қайтариб юборди.



Шу тариқа, бу турда жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшган ва турнинг энг мураккаб сейвини ижро этган Александр Лобанов 4-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Эслатиб ўтамиз, у ортда қолган 4 турда иккинчи бор "Championat.asia"нинг тур рамзий терма жамоасига ҳам киритилди.

Видео «Тезкор студия»: Кун ўйинлари таҳлили, тур сенсацияси ҳамда ўзбек футболидаги муаммоли тенденция ҳақида Беғамов ва Кошелев фикрлари

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика