UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  0 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  0 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  3 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  2 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  4 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  4 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  2 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  11 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  11

Сарваржон Холматов: «Мақсадимиз — мухлисларга фақат ғалаба туҳфа этиш» Янгиликлар

Сарваржон Холматов: «Мақсадимиз — мухлисларга фақат ғалаба туҳфа этиш»

Олий лига еттинчи турининг марказий учрашувларидан бири Навоийда «Қизилқум» — «Бухоро» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўзига хос воҳа «дерби»си ноимни олган мазкур ўйинга қизиқиш жуда юқори.

Муҳим баҳс олдидан навоийликларнинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Сарваржон Холматовнинг ўйинолди фикрлари билан қизиқдик.

—Кўз тегмасин, бу йилги мавсумни ижобий натижалар билан бошладик, — дейди “Қизилқум” жамоаси вакили. — Бугун бизни яна бир муҳим учрашув кутиб турибди. «Бухоро» тажрибали футболчиларга эга. Аммо бу бизни асло хавотирга солаётгани йўқ. Навоийлик минглаб мухлислар жамоамиздан фақат ғалаба кутишмоқда. Кўча-кўйда мухлислар билан учрашиб қолсак, уларнинг жамоамиздан умидлари катта эканликларини эшитяпмиз.
Бугун ҳам Навоийдаги «Ёшлар» спорт мажмуаси ишқибозлар билан тўлиб-тошишини тахмин қилиш қийин эмас. Биз учун эса ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш ва муҳим очколарни қўлга киритиш жуда катта аҳамиятга эга. Асосийси, жамоадошларимнинг кайфиятлари аъло. Мақсадимиз эса мухлисларга навбатдаги ғалабани туҳфа этишдир.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика