UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  0 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  0 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  10 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  0 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  2 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  8 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  37 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  18 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  2 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  4 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0

Сарваржон Холматов: «Мақсадимиз — мухлисларга фақат ғалаба туҳфа этиш» Янгиликлар

Сарваржон Холматов: «Мақсадимиз — мухлисларга фақат ғалаба туҳфа этиш»

Олий лига еттинчи турининг марказий учрашувларидан бири Навоийда «Қизилқум» — «Бухоро» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўзига хос воҳа «дерби»си ноимни олган мазкур ўйинга қизиқиш жуда юқори.

Муҳим баҳс олдидан навоийликларнинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Сарваржон Холматовнинг ўйинолди фикрлари билан қизиқдик.

—Кўз тегмасин, бу йилги мавсумни ижобий натижалар билан бошладик, — дейди “Қизилқум” жамоаси вакили. — Бугун бизни яна бир муҳим учрашув кутиб турибди. «Бухоро» тажрибали футболчиларга эга. Аммо бу бизни асло хавотирга солаётгани йўқ. Навоийлик минглаб мухлислар жамоамиздан фақат ғалаба кутишмоқда. Кўча-кўйда мухлислар билан учрашиб қолсак, уларнинг жамоамиздан умидлари катта эканликларини эшитяпмиз.
Бугун ҳам Навоийдаги «Ёшлар» спорт мажмуаси ишқибозлар билан тўлиб-тошишини тахмин қилиш қийин эмас. Биз учун эса ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш ва муҳим очколарни қўлга киритиш жуда катта аҳамиятга эга. Асосийси, жамоадошларимнинг кайфиятлари аъло. Мақсадимиз эса мухлисларга навбатдаги ғалабани туҳфа этишдир.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика