

“Реал” расмий сайтнинг баёнотига кўра, футболчилар, мураббийлар штаби ҳамда раҳбариятнинг маоши 10-20 фоизга қисқаради. Якуний фоизлар эса мавсумнинг қандай тарзда якунланишига қараб белгиланади. Ушбу қарор, футбол жамоаси билан биргаликда баскетбол клубига ҳам тегишли ҳисобланади.
Қайд этилишича, мазкур ечим клуб бошқа ходимларининг иш ҳақини камайтирмаслик имконини беради. Клуб тижоратининг тўхташи ва молиявий йўқотишлар шароитида “Реал” буни зарур деб ҳисоблайди.
Аввалроқ, “Барселона” футболчиларнинг маоши 70 фоизга туширилгани ҳақда эълон қилганди. Шунингдек, каталонияликлар бу кўрсаткични янада пасайтиришни режалаштирмоқда.



