UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40“Реал”нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 19:20Алекс Фергюсон Стивен Жеррардни мақтади  6 18:50Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириш эҳтимоли ҳақида гапирди  3 18:48Суперлига. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" 2:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  44 18:40Суперлига. "Навбаҳор" - "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  44 18:32"Аталанта" форварди Сапата фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  4 18:11"Челси" Тиагу Силванинг шартномасини узайтириш бандини фаоллаштиради  0 18:00Кахи Махарадзе миллий чемпионатда "Локомотив" таркибидаги 150-ўйинини ўтказди  2 17:48"Атлетико" "Удинезе" ярим ҳимоячиси де Пауль учун даъвогарлик қилмоқда  0 17:27К-лига. "Канвон" "Ульсан Хёндэ"га қарши ўйинда 90+3 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди  1 17:01Ла Лига. "Атлетико" бугун бўлиб ўтадиган "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди  4 16:45Olamsport: Камару Усман яна жанг қилмоқчи, UFC раҳбари Фергюсон ҳақида фикр билдирди ва бошқа хабарла  2 16:41Локателли ПСЖга ўтишга тайёр  1 16:18Ўзимизнинг карикатура: Суперлигада "Андижон"нинг ишлари юришмаяпти  11 16:06"Пахтакор" футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бугун кўп гол кўрамиз". Нўъмон Ҳасанов бугун қайси жамоага мухлислик қилишини айтди  14

“Қўқон-1912” жамоаси бир нечта корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик битимларини имзолади, championat.asia эса клубнинг ахборот ҳамкори Янгиликлар

“Қўқон-1912” жамоаси бир нечта корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик битимларини имзолади, championat.asia эса клубнинг ахборот ҳамкори

Янги футбол мавсумида ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган “Қўқон-1912” жамоаси маркетинг борасида кўзга кўринарли ишларни амалга оширди.

Жамоа бир қатор корхоналар ва ташкилотлар билан маркетинг борасида келишувга эришди. Жамоа  бу мавсум ўз техник ҳамкорига эга бўлди. Тошкент вилоятида жойлашган “BAZIS” компанияси жамоамизнинг техник ҳамкорига айланди.  Янги уй-жойларни қуришга ихтисослашган бу компаниянинг логотипи жамоамизнинг либосларидан ўрин олди.

Шунингдек  “FUTURE GROWTH”  , “7 MEDIA”, “DRIVERS VILLAGE”, “ASIA LUXE”, “UZMILL LTD”, “ISHONCH” дўконлар тармоғи ҳамда “YAPROQ” бренди жамоамизнинг бу мавсумдаги тижорат ҳамкорлари ҳисобланишади. Барча футбол мухлисларининг севимли сайти бўлган “CHAMPIONAT.ASIA” портали жамоамизнинг янги мавсумдаги ахборот ҳамкорига айланди. Юқорида номлари келтирилган  компанияларнинг  рекламалари стадионимизда жойлашган барча реклама таблоларидан ҳамда матубот анжуманлари , флеш-интервьюлар учун тайёрланган реклама баннерларидан ва  учрашувларга чиқарилган чипталардан ўрин олади. Шу билан биргаликда “Қўқон-1912” жамоаси ҳали титул хомийсига эга бўлмаганлигини ҳам маълум қиламиз. Титул хомийнинг логотиплари жамоамиз либосларининг олди қисмидан жой олади.

Бизнинг эшикларимиз  барча тадбиркорлар учун очиқ.  Ўз маҳсулотларини жамоамиз билан ҳамкорликда реклама қилишни ҳоҳловчи тадбиркорларни жамоамизнинг маркетинг бўлимига мурожаат қилишга чорлаб қоламиз.

Бизнинг алоқа телефонларимиз  +99891 691 37 82, + 99890 351 02 20


"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Рейтинг: +12   

Фикрлар

   
09 мар 19:00:36
Хусан-1
Нима булганда хам харакат килаётган .Берсанг ейман Урсанг уламан демасдан харакат килаётган Кукон-1912 жамоасига омад тилайман.Олга Хамиша.(нефтчи мухлиси).
   
09 мар 16:06:02
azamlawer
Мана шунақа ишлаш керак. Ишбилармонлик шунақа бўлади.
Давлатдан пул сўрамай ишлашни ўргансин бошқа клублар ҳам
   
09 мар 15:55:50
Shodlik
Qoqonga omad sovrinli o'rinla nasib qilsin Hudo hohlasa 4 turda boraman Qoqon Bunyodkor o'yindan oldin xar doimgide Marokesh choyxonasida xaqiyqi palovni yiyman
   
09 мар 13:44:31
Одилхон Мухиддинов
Яҳши иш бўлиптику. Энди жамоамиз ҳақидаги ҳар қандай янгиликлар СА дан ўрин оладиканда. Ҳурсанд бўлдик.
   
09 мар 13:42:29
futboluzb
Футболимизни ривожланиши Давлатимизни ривожланишига жуда хам боглик юртимизда канча бой ташкилот ва компаниялар ку́пайса футбол жамоаларимизнинг бизнесс хамкорлари хам ку́паяди
   
09 мар 13:26:06
Belconnen FC
Klublarimiz qimirlab qolibdi, ko'z tegmasin.
   
09 мар 12:35:43
fc Surxon
Ha malades asta asta hamma klublarimiz marketingni rivojlantirsa klublarni xususiylashishi tezlashadi
   
09 мар 12:26:50
Шухрат Эргашев
Нима булган такдирда хам хурсанд булишимиз керак, аста аста профессионаллик бизнинг клубларимизга хам кириб келмокда. Клубларимиз хам "бокамандалик"дан кочиш керак, бунинг учун клуб президенти чаккон ва халол булиши керак.
   
09 мар 12:20:55
Muhriddin Akbarov
Yaproq paypoqlarni kiyib oynerkanda olaaa
   
09 мар 12:06:53
Саид бурхон
ОЛГА КОКОН 1912!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика