

"Биз жиддий рақиб билан тўқнаш келамиз. "Порту"да тезкор ҳужумчилар ва ўйинга яхши тайёрлайдиган мураббийи бор. Бу ўйин икки жамоага ҳам қийин бўлади. Португалияликлар билан бўлган ҳар иккала учрашув биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин", - дейди Пиоли.
Шунингдек, мураббий жамоа ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг бўлажак учрашувда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Ибрагимович ҳозирча "Милан"нинг асосий таркибида ўйнай олмайди. Аммо у аста-секин тикланмоқда", - деди мураббий.
"Порту"нинг "Милан"га қарши ўйини 19 октябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.


