UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  9 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7

"Пахтакор": Йиллик вазифалар белгиланди, Нуралиев академия директори Янгиликлар

"Пахтакор": Йиллик вазифалар белгиланди, Нуралиев академия директори

Кеча “Пахтакор” стадиони мажлислар залида “Пахтакор” футбол клубининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда клуб менежери Самвел Бабаян турли ҳолатлар юзасидан ўтган мавсумдаги ҳолатлар ва 2014 йилда ҳар бир бўлимнинг олдига қўйилган вазифалар ҳақида тўхталди.

Клуб қошида фаолият кўрсатаётган 16-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабига Шуҳрат Раҳмонқулов директор этиб тайинланган. Ушбу мактаб йил мобайнида футбол гуруҳларига қабул қилинаётган болаларни танлаб олишда фаолроқ ишлаши зарурлиги таъкидланди. Мураббийлар малакасини ошириш учун “Пахтакор” академияси мураббийлари ўтказадиган очиқ машғулотларга келиш лозимлиги тўғрисида Самвел Вячеславович алоҳида сўзлаб ўтди.

“Пахтакор” академиясида Дилшод Нуралиев директорлик вазифасига киришади. Унга Валерий Бородавкин ёрдам беради. Нуралиевнинг катта тажрибаси мураббийларга асқотиши инобатга олиниб, у очиқ машғулотларда ҳар бир мутахассиснинг ютуқ ва камчиликларини белгилаб боради. Пайшанба куни эрталаб 1998 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар очиқ машғулотда қатнашишди. Академиядаги гуруҳлар асосий жамоа ўйин услубига мос ўйин кўрсатишлари яна бир бор белгилаб қўйилди. Шунда уларнинг ёшлар ва асосий жамоага киришиб кетиш жараёни анча тезлашади.

Академия қошида иш бошлаган тиббий гуруҳ замонавий ускуналар билан таъминланган. Бу ерда тарбияланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиб, уларнинг саломатлиги ҳақида барча ҳолатлар қайд этиб борилади. Бу ёш футболчиларнинг тўғри ўсишига янада кўпроқ ёрдам бериши турган гап. Мураббийлардан тиббий гуруҳ билан масъулиятни ҳис қилган ҳолда ишлаш талаб қилинади.

Биринчи лигада қатнашадиган жамоага Дилшод Нуралиев устозлик қилади. Унга Жасур Абдураимов ёрдам беради. Ҳар икки мураббий академияда ўз гуруҳлари билан муваффақиятли натижаларни қайд этишган. Энди буни катта футболда давом эттиришга уриниб кўришади.

Ёшлар лигасида қатнашадиган жамоага Илҳом Мўминжонов бошчилик қилади, унга Владимир Андреев ёрдамчи бўлади. Бу жамоани тез орада Италияда бўлиб ўтадиган “Коппа Карневале” турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилиш вазифаси кутиб турибди. Ёшлар жамоаси асосий таркибга муносиб футболчиларни тарбиялаб бериш билан бирга чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш қилиши лозим.

Асосий таркиб мураббийлар штабида Самвел Бабаянга Нўъмон Ҳасанов, Григорий Колосовский, Андрей Шипилов, Анвар Рашидов ёрдам беришади. Улар қаторига черногориялик мураббий Дражен Дукич ҳам қўшилади. Кеча у клуб аъзоларига таништирилди. Дукич 2012 йил жамоамизда ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритганди. Унинг иши яхши таассурот қолдиргани сабабли яна мураббийлар штабига жалб этилди.

Йиғилишда клуб тизимида фаолият кўрсатаётган ҳар бир бўлимдан вазифаларни яхши ва тўлиқ бажариш лозимлиги ҳақида клуб менежери таъкидлади. Энди йил давомида ҳар бир жамоа, академия гуруҳлари ва бўлимлар ўз вазифаларини адо этишга ҳаракат қилишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика