Осиё Кубогидаги рақибимиз Япония мусобақагача 7та ўртоқлик учрашуви ўтказади

Xayrulla Xoliqov
26 июл 2018, 11:05
Маълумки, келаси йилнинг январь ойида БАА майдонларида навбатдаги Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу турнирда биз билан бир гуруҳда жой олган Япония терма жамоаси мусобақага тайёргарлик режаларини маълум қилди. Унга кўра, японлар турнир бошлангунча 7та ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Қизиғи шундаки, барча ўртоқлик ўйинлари Япониянинг ўзида бўлиб ўтади.

7 сентябрь. Япония - Чили
11 сентябрь. Япония - Коста Рика
12 октябрь. Япония - Панама
16 октябрь. Япония - Тринидад ва Тобаго
16 ноябрь. Япония - Боливия
20 ноябрь. Япония - Перу
19 декабрь. Япония - Янги Зеландия

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги-2019 мусобақасида гуруҳ ўйинларини Япония, Туркманистон ва Уммонга қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia