

Ушбу турнирда биз билан бир гуруҳда жой олган Япония терма жамоаси мусобақага тайёргарлик режаларини маълум қилди. Унга кўра, японлар турнир бошлангунча 7та ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Қизиғи шундаки, барча ўртоқлик ўйинлари Япониянинг ўзида бўлиб ўтади.
7 сентябрь. Япония - Чили
11 сентябрь. Япония - Коста Рика
12 октябрь. Япония - Панама
16 октябрь. Япония - Тринидад ва Тобаго
16 ноябрь. Япония - Боливия
20 ноябрь. Япония - Перу
19 декабрь. Япония - Янги Зеландия
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги-2019 мусобақасида гуруҳ ўйинларини Япония, Туркманистон ва Уммонга қарши ўтказади.



