UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  30 22:55Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол". Таркиблар аниқ!  26 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  1 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   11 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  13

Осиё кубоги-2019 ғолиби: "Ўзбекистон таркиби кучайиб бормоқда. Мисол, яқиндагина "Сити"га ўтган ёш йигитча" Янгиликлар

Осиё кубоги-2019 ғолиби: "Ўзбекистон таркиби кучайиб бормоқда. Мисол, яқиндагина "Сити"га ўтган ёш йигитча"

Қатар терма жамоасини Осиё чемпионлигига етаклган ва ҳозирги кунда "Ал Садд" жамоасини бошқараётган испаниялик мутахассис Феликс Санчес Бас сайтимизга кичик интервью берди.

Феликс Санчес Бас "Ал Садд" билан бирга Элит ОЧЛ 8-тур доирасидаги "Пахтакор"га қарши учрашувда иштирок этиш учун, Тошкентга етиб келганидан хабарингиз бор. Куни кеча икки жамоа мураббийлари иштирокидаги ўйиндан олдинги расмий матбуот анжуманлари ташкил этилди. "Ал Садд" жамоаси бош мураббийи ва футболчисининг иштирокидаги матбуот анжуманида якунланганидан сўнг сайтимиз журналисти Абдулвосит Бектемиров испаниялик мутахассисга савол билан юзланди. 


- Жаноб Феликс, сиз Қатар терма жамоасини 2017-2022 йиллар давомида бошқаргансиз ва мамлакат футболининг ривожига катта ҳисса қўшган шахс ҳисобланасиз. Ҳозирги кунда давом этаётган ЖЧ-2026 саралаш босқичида бор-йўғи 4та баҳс қолди. Саралаш босқичидаги Қатар терма жамоасининг иштироки ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? Қатар терма жамоасининг мундиал йўлланмасини қўлга киритиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ҳозир Қатар бироз қийин ҳолатда. Сўнгги вақтда қайд этилган натижалардан сўнг Қатарнинг тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига йўл олиши масаласи қийинлашди. Менинг фикримча, терма жамоамиз анча кучли таркибга эга, бироқ гуруҳдаги рақибларимиз ҳам жиддий жамоалар. Олдинда тўртта баҳс бор ва биз ушбу ўйинларда имкон қадар кўпроқ очколар тўплашимиз керак. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, ҳозирги ҳолатда тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишимиз мушкул. Плей-офф босқичи орқали мақсадга эришиш анча осонроқ деб туюлмоқда.

Ҳозирги Қатар анча кучли ва ажойиб футболчиларга эга. Сўнгги Осиё Кубоги бунга исбот бўла олади, аммо ҳар доим ҳам ЖЧга чиқавериш осон эмас.

- Июнь ойида Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари яна бир бор тўқнаш келишади. Ўзбекистон охирги икки ўйинда Қатарга мағлуб бўлди. Саралаш босқичининг сўнгги баҳсидан нималар кутяпсиз?

- Ушбу баҳс икки терма жамоа учун сўнгги имконият бўлади ва бу баҳс қандай катта аҳамиятга эга эканлиги ҳақида гапиришим шарт эмас. Мундиал йўлланмасини қўлга киритиш учун сўнгги имконият бўлади, ахир. Қатарда таркиб кучли, Ўзбекистонда ҳам. Сўнгги йилларда Ўзбекистон терма жамоаси кучайиб бормоқда ва мамлакатингиз қандай футболчиларга эга эканлиги намоён бўлиб келмоқда, айниқса иқтидорли ёшлар. Масалан, яқиндагина "Манчестер Сити" сафига бориб қўшилган ҳимоячингиз. Умумий хулосам, икки жамоа ҳам қийин баҳс бўлса керак. 



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика