UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Верона" билан дуранг ўйнади   17 02:12АПЛ. Вардининг голи "Эмирейтс"да "Арсенал"ни мағлуб этди  7 02:00Olamsport: Хабиб ва Гэтжининг гонорари, Кремль Нурмагомедовнинг қарорига муносабат билдирди  0 01:30Юмтити ёзда қайси жамоага ўтиши мумкин бўлганини айтди  1 00:50Модрич: "Тоттенхэм"га қайтиш учун қарилик қиламан"  0 00:14Роналдиньо коронавирусга чалинди  5 23:59А Серия. "Ювентус" - "Верона". Асосий таркиблар маълум!  5 23:25АПЛ. "Вулверхэмптон" ўз майдонида "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  1 23:17АПЛ. "Арсенал" - "Лестер" учрашувининг асосий таркиблари маълум!  17 23:05Серия А. "Беневенто" - "Наполи" 1:2, Ака-ука Инсиньелар гол уришди  0 22:59Гаттузо: "Танаффусга қадар ўйинимиз ўхшамади"  2 22:45Лизаразю - Гризманн ҳақида: "У "Барселона" либосида қандай футбол ўйнашни билмайди"  2 22:29Гиггз интервьюда Ван Гал ва Фергюсоннинг фарқини айтди  2 22:11Анчелотти: "Жуда ёмон ўйнадик"  1 22:00АПЛ. "Саутгемптон" - "Эвертон" 2:0  0

"Оқ бўрилар"нинг ови бароридан келган кун ёхуд "Нефтчи" кубокни тарк этди Янгиликлар

"Оқ бўрилар"нинг ови бароридан келган кун ёхуд "Нефтчи" кубокни тарк этди

Кеча Ғузорда Coca Cola Ўзбекистон кубоги иккинчи саралаш босқичи доирасида "Шўртан" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Стадиондаги техник ходимлар таблони ишлата олмагинини ҳисобга олмаса, "Марказий" ўйингоҳда ташкилотчилик кўнгилдагидек ташкил этилди.

Ўйин бошиданоқ "Шўртан" очиқ ва хужумкор футбол таклиф этган бўлса , фарғоналиклар чуқурроқ ҳимояланишни афзал билишди.

Рақиб дарвозаси олдида гирдикапалак бўлаётган мезбонлар 28- дақиқада қарши хужум қурбонига айланишди. "Нефтчи" футболчиси жарима майдонида йиқитилди. Пенальтини эса Отабек Зокиров кўкка совурмади - 0:1.

Кўпчилик меҳмонларнинг ғалабасига ишонаётган эди. Бироқ "оқ бўрилар" ўз уйида оғзидаги ошни олдириб қўйишни исташмади. Ҳужумлар сони кўпайди. Қилинган ҳужумлар эса натижасини кўп куттирмади. 59-дақиқада "Шўртан" ҳужумчиси Жасур Холтўраев бирга-бир вазиятда дарвозабонни осонгина чалғитиб ўтиб тўпни дарвоза тўғирлаб қўйди - 1:1. 


Coca Cola Ўзбекистон кубоги. Саралаш иккинчи босқичи
28 июнь, якшанба

18:00 ШЎРТАН – НЕФТЧИ 2:1

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Фарруҳ Йўлдошев, Отабек Қосимов, Найим Қосимов

Назоратчи: Андрей Снетков

Комиссар: Жамшид Имамов

Голлар: Отабек Зокиров 31 пенальти, - 0:1. Жасур Холтўраев 60, - 1:1. Шокир Юлдашев 71, - 2:1.

"Шўртан": 25.Мирзоҳид Маматханов, 2.Нурали Падаров, 7.Олимжон Каримов, 8.Шамсиддин Сагдуллаев, 10.Маъруф Муродов (27.Ислом Шодмонов, 62), 11.Жасур Холтўраев, 14.Шокир Юлдашев, 17.Элёр Омонжонов (28.Санжар Тўрақулов, 40), 18.Самандар Шодмонов, 22.Сардор Садуллаев, 29.Жаҳонгир Қурбонбоев (9.Худоёрхон Сагдуллаев, 62).
Захира: 1.Асадуллохон Полвонов, 5.Элбек Отақулов, 24.Бекзод Сувонов, 34.Шаҳбоз Жўраев, 77.Салоҳиддин Санақулов, 97.Фахриддин Алимов.

"Нефтчи": 35.Шерзодбек Абдураимов, 3.Тимур Султонов, 5.Элдор Эргашев, 7.Мансур Саидов (77.Санжарбек Зокиров, 68), 8.Ислом Каримов (17.Достонбек Тошматов, 68), 9.Отабек Зокиров, 10.Исломжон Тошпўлатов, 13.Жамшид Қобулов, 20.Дилёрбек Ирматов, 70.Достон Бобожонов (23.Идрис Бикмайкин, 60), 88.Жаъфар Исмоилов.
Захира: 96.Шуҳратилло Раҳмонов, 22.Асилбек Ғойибжонов, 25.Дониёр Мадаминов, 99.Илҳомжон Ваҳобов.

Огоҳлантиришлар: Жасур Холтўраев 8, Исломжон Тошпўлатов 49,

Четлатиш: Жасур Холтўраев 75 (2СК).



Қизиғи иккинчи бўлимда мазкур баҳсни кўриш учун Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов стадионга етиб келди. Айнан шундан кейин "Шўртан" иккита гол уриб иродали ғалабани қўлга киритди.  


Номоз Чориев Ғузордан махсус

фото: Абдилатиф Шодиев 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика