UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  0 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  0 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  2 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  3 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  10 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  6 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  18 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4

"ОФ": Фаолиятини якунлаган Единак, "Уммон ёқути" ва Ироқ футболи афсонаси (3-сон) Янгиликлар

"ОФ": Фаолиятини якунлаган Единак, "Уммон ёқути" ва Ироқ футболи афсонаси (3-сон)

Осиё футболига бағишланган лойиҳамизнинг 3-сонида бир қатор (Австралия терма жамоаси собиқ сардори, шунингдек, Уммон ва Ироқ футболининг энг кучли футболчилари) номлар ҳақида қисқача маълумот берамиз.

Миле Единак

Кеча, 12 июнь куни АПЛ ва Австралия терма жамоаси сафидаги ўйинлари билан сизга яхши таниш бўлган футболчи фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Единак 1984 йил Сиднейда хорват муҳожирлари оиласида дунёга келди. Футболдаги илк одимлари келажакда унинг "соккеруз" етакчисига айланишидан дарак бермаган. Шу туфайли Миленинг терма жамоадаги дебюти анча кеч (24 ёшида) рўй берди. Бироқ, шундан кейин барчаси ўзгариб кетди. 2009 йилда Туркия Суперлигасига кўчиб ўтган футболчи Анқаранинг "Генчлербирлиги" ва Анталиянинг "Антальяспор" жамоаларида тўп тепди. Қатарда ўтказилган Осиё кубогидан кейин топ-лигалар вакиллари назарига тушиб қолган Единак 2011 йилда "Кристал Пэлас"га кўчиб ўтди. Жанубий Лондон клубидаги 5 йиллик фаолиятидан кейин "Астон Вилла" сафига қўшилган хавбек 2019 йилнинг ёзига қадар бирмингемликлар шарафини ҳимоя қилди. Сўнгги бир йил давомида эркин агент бўлган футболчи 35 ёшида катта футбол билан хайрлашди.

Австралия терма жамоасидаги 10 йиллик фаолиятида "соккерузлар"нинг ҳақиқий таянчига айланган ярим ҳимоячи 3 мундиал, 2 бор Осиё кубогида иштирок этганди. 2011 йилги қитьа чемпионатида кумуш, 2016 йил олтин медалга эга чиққан Единак Россия яшил майдонларида ўтказилаган мундиал якунида терма жамоадаги фаолиятини якунлаган. 


Ҳусайин Саид

1958 йил Боғдодда таваллуд топган Ҳусайин Саид Муҳаммад Ироқ футболи тарихидаги энг яхши футболчи ҳисобланади. Бутун фаолияти (1975-91) давомида пойтахтнинг "Ал-Талаба" жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи 3 бор мамлакат чемпиони, 4 марта кубок ғолибига айланди.

Турли мусобақаларда 789 ўйин ўтказган форвард 685 та гол урган. У ўйинлар (126) ва голлар сони (78) бўйича Ироқ миллий жамоаси рекордчиси ҳисобланади. 

Маълумот учун, 32 ёшида фаолиятини якунлаган Ҳусайин Саид терма жамоа сафида гол уриш бўйича энг яхши натижа қайд этганлардан бири ҳисобланади.  Футбол тарихида фақат 4 нафар футболчи ундан яхшироқ натижа кўрсатган: Годфри Читалу (Замбия), Ференц Пушкаш (Венгрия), Роналду (Португалия), Али Дайи (Эрон).

Али ал-Хабси

Уммон султонлиги футболи тарихидаги энг ёрқин ном. Осиёлик дарвозабонлар учун Европа майдонларига йўл олиш учун нақадар мушкул эканидан хабарингиз бор. Али ал-Хабси эса бу вазифани 22 ёшида (2003 йил) уддалаган. Унинг тақдирини Норвегия терма жамоасига қарши ўтказилган биргина ўртоқлик ўйини ўзгартириб юборди. Голкипер учун мазкур баҳс терма жамоадаги дебют ўйини эди. Якунда норвеглар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Аммо ал-Хабси кучли реаксияси ва бетакрор сэйвлари билан Норвегиянинг "Люн" жамоаси эътиборини ўзига қарата қолди. "Люн"даги 3 йиллик фаолияти давомида Норвегия чемпионатининг энг яхши посбони бўлишга ҳам улгурган Али 2006 йилда Сэм Эллардайс бошчилигидаги "Болтон"га кўчиб ўтди. Шундан кейин 11 йил давомида АПЛ клублари шарафини ҳимоя қилди ("Болтон", "Уиган", "Брайтон", "Рединг"). 2017 йилда Саудия Арабистонининг "Ал-Хилол" жамоаси таркибига қўшилди. 2019 йил (38 ёшида!) яна "Туманли Альбион"га қайтди ва "Вест Боромвич" футболчисига айланди.


Маълумот учун, Али ал-Хабси 18 йилдан буён Уммон терма жамоаси постини ҳимоя қилиб келмоқда. 

"ОФ": "Алан Ширер" ва япон футболи афсонаси (2-сон)

"ОФ": Эронда ўйнаётган Европа чемпиони (1-сон)

Муаллиф :
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика