UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  0 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  0 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  2 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  5 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  4 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  2 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  4 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  3 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  7 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5

"ОФ": "Алан Ширер" ва япон футболи афсонаси (2-сон) Янгиликлар

"ОФ": "Алан Ширер" ва япон футболи афсонаси (2-сон)

Осиё футболига бағишланган лойиҳамизнинг 2-сонида Япония ва Хитой терма жамоалари тарихидаги энг яхши тўпурарларга тўхталишга қарор қилдик.

Хао Хайдун

1970 йилда туғилган собиқ футболчи 1992-2004 йилларда Хитой миллий терма жамоаси шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилган. Фаолиятининг асосий қисми маҳаллий "Баи" (1986-96) ва "Дальян Ваньда" (1996-05) клубларида ўтди.

Хитой футболининг барча замонлардаги энг яхши ҳужумчиси, дея эътироф этиладиган Хаонинг халқаро майдонлардаги ўйинлари терма жамоанинг муваффақиятларига салмоқли ҳисса қўшган. Жумладан, 2002 йилги мундиал йўлланмаси қўлга киритилиши ва 2004 йилги Осиё кубогида совриндорлар қаторидан ўрин олинишида унинг хизматлари беқиёс бўлган.

Юқоридаги суратда Хао билан тўп учун курашаётган футболчини танидингизми?

Фаолияти охирлаб бораётган Хайдун 2005 йилда хорижда ўйнаш имкониятига эга бўлди. У Англия чемпионати 2-дивизиони вакили "Шеффилд Юнайтед" таркибига бориб қўшилганди. Эътиборли жиҳати шундаки, 35 ёшли форварднинг трансфери футбол тарихидаги рекор сумма эвазига амалга оширилган - 1 фунт. Бироқ, 1 фунтлик футболчининг "Туманли Альбион"даги ишлари юришмади. У жароҳат олди ва асосан клуб академиясида ишлади."Хитойлик Алан Ширер" 2007 йил футболчилик фаолиятини якунлади.

У ўзининг чиройли узатмалари ва гол сезиш қобилияти билан машҳур эди. Хитой термасида 107 ўйин ўтказиб, 41 та гол урган Хао Хайдун мамлакат бош жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Қуйида "Алан Ширер"нинг "ОЧЛ-2003"да урган голларини томоша қилишингиз мумкин.

Кунишигэ Камамото

1944 йилда туғилган собиқ футболчи 1964-77 йилларда Япония терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида фақат битта профессионал клуб - "Янмар Дизель"да ўйнади. Мазкур жамоадаги 17 йиллик фаолиятида 251 та ўйин ўтказган Камамото рақиблар дарвозасига 202 бор йўл топишни уддалаган.

Кунишигэ тўпурарлик борасида Япония терма жамоаси рекордчиси ҳисобланади. "Кўк самурайлар" таркибида 76 баҳсда майдонга тушган футболчи 75 та голга муаллифлик қилган. У 40 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаган эди. Ортда қолган йиллар мобайнида Кунишигэ Камамотонинг натижасига энг яқин келган Казуйоши Миура бўлди. Унинг ҳисобида 55 гол бор.


Маълумот учун, бу йил 53 ёшни қаршилаган Миура катта футболдаги фаолиятини ҳамон давом эттирмоқда. Балки, кейинги гал айнан у ҳақида материал тайёрлармиз.  Сизда ҳам таклифлар бўлса, марҳамат ёзиб қолдиринг.

"ОФ": Эронда ўйнаётган Европа чемпиони (1-сон) 

Муаллиф :
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика