UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Стерлинг биринчи бора бундай натижага эришди  0 22:35АПЛ. "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" 2:1   15 22:33Миржалол Қосимов: "Пахтакор" билан ҳужумкор футбол ўйнаб бўлмайди"  1 22:25Модрич фаолиятида илк марта тўғридан-тўғри қизил олди  1 22:23Рўзиқул Бердиев: "Бугунги рақибимиз биздан кўра тажрибали эди"  9 22:00Olamsport: ЖЧ олдидан боксчиларимиз иширокида тадбир ташкил этилди, МакГрегор яна муаммолар гирдобида  0 21:55Азиз Тўхтабоев: “Ёшлар жуда таъсирчан бўлади...”  6 21:55ЛаЛига. "Реал" мавсумни ғалаба билан бошлади, Модрич "қизил" олди  78 21:43Шота Арвеладзе: "Хотиржамликка берилмаймиз"  13 21:35Хавертц 51 йил ичида ёшлар орасида ҳеч ким қилмаган ишни уддалади  0 21:10Coca Cola Суперлигаси. "Қўқон-1912", "Пахтакор" ва "Локомотив"да ғалаба, Бухорода дуранг  173 21:05АПЛ. "Ливерпуль" қийин ғалабага эришди ва бошқа натижалар  17 20:41АПЛ. "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм". Асосий таркиблар эълон қилинди!   31 20:30Бундеслига. "Боруссия Д" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади  22 20:22"Арсенал" - "Бёрнли" 2:1  2

Нўъмон Ҳасанов узр сўради Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов узр сўради

Суперлига 19-тур ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва Қувондиқ Рўзиев қатнашишди.

Нўъмон Ҳасанов: Бугун ўйин курашларга бой тарзда бўлди. Анча асабий ўйин бўлди. Агар бироз эҳтиросларга берилган бўлсак узр сўрайман. Футболчиларимизга катта раҳмат, улар майдонда борларини бериб ўйнашди. Учта ҳужумчи билан ўйинни бошладик. Биринчи бўлимда омадимиз келмади. Тўп бир неча марта устунга тегди. Кейин жаримадан тўп ўтказиб юбордик. Лекин барибир ўз мақсадимизга эришдик. Ғалабада мухлисларнинг ҳиссаси ҳам катта бўлди. Уларга чуқур миннатдорлигимни билдираман.

Жавоҳир Сидиқовда кичик жароҳат бор эди. Шунинг учун уни асраш мақсадида захирада қолдиргандим. Аммо уни майдонга туширишга мажбур бўлдик.

Тартиб-интизом бўйича жиддий иш олиб борамиз. Биз бежизга ўтган йили фейр-плей совринини олмагандик. Бу мавсум чемпионат Суперлигага айлангач ўйинлар шиддати ошди ҳамда кўп ўйинлар асабий тарзда ўтмоқда.

Қувондиқ Рўзиев: - Учрашув қийин кечди. Ҳар бир очко учун кураш кечмоқда. Бугунги ғалабадан кейин олтиликка кириш имкониятимиз ошди. “Насаф”даги омадсиз ўйиндан кейин бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Рақиб дарвозасига урган голимни онамга бағишлайман. Бугун онамни туғилган кунлари. Онажон – мен сизни яхши кўраман!


Рейтинг: -50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг