

Футболчи Германия кубоги доирасида "Виктория 1904" жамоасига қарши ўйинда майдонга тушди (5:0).
Шу тариқа, Мюллер "Бавария"да ўйинлар ўтказиш бўйича Оливер Кан билан тенглашиб, иккинчи ўринга чиқиб олди. Бу борада 682 та ўйин ўтказган Зепп Майер етакчи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Мюллер 2007 йилдан буён "Бавария" шарафини ҳимоя қилади.



